Соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 2 июндаги 243-сонли буйруғи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 июндаги "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги

ПҚ-2540-сонли қарори ижроси тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 июндаги "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги ПҚ-2540-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида

Буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 июндаги "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги ПҚ-2540-сонли қарори ижро ва раҳбарлик учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 1 июндаги 240-сонли буйруғи билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш бўйича ишчи гуруҳи тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш бўйича барча ташкилий ишлар амалга оширилишини таъминласин.

4. Назорат инспекцияси (А.Агзамов) Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар бажарилишини доимий назоратга олсин.

5. Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Вазир

А. Алимов


Ҳужжат рақами:  243
Қабул қилиниш санаси:  02.06.2016