Соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 1 июндаги 240-сонли буйруғи
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олишни таъминлаш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вазифалари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олишни таъминлаш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида
Буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг 2016 йил 30 майдаги 50-сонли "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олишни таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий хокимият органларининг вазифалари тўғрисида"ги баёни ижро ва раҳбарлик учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ҳайъатининг 2016 йил 23 майдаги 5/20-сонли қарори билан "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш бўйича Тадбирлари" тасдиқланганлиги ва шу асосда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ўз ҳудудий дастурларини ишлаб чиқганликлари маълумот учун қабул қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 1-иловага;
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш билан боғлиқ соғлиқни сақлаш объектларини фойдаланишга топшириш бўйича манзилли рўйхат 2-иловага;
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳрида мустақиллик йилларида соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг самараларига бағишлаб тайёрланадиган материаллар рўйхати 3-иловага;
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш билан боғлиқ вилоятлар ва республика рўзномаларида чоп этиладиган материаллар рўйхати 4-иловага;
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш билан боғлиқ телевидение ва радиода ёритиладиган материаллар рўйхати 5-иловага асосан тасдиқлансин.
4. Моддий-техника базани ривожлантириш Бош бошқармаси (Б.Эргашев) матбуот хизмати (Ф.Санаев) билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш билан боғлиқ асосий, йирик ва муҳим ахамиятга эга бўлган мазкур буйруқнинг 2-иловаси билан тасдиқланган соғлиқни сақлаш объектларини ўз муддатида ва сифатли фойдаланишга топшириш бўйича барча зарурий чоралар кўрсин ҳамда фойдаланишга топшириш маросимини ўтказиш бўйича хужжатларни (объект бўйича таҳлилий маълумотнома, сценарий, иштирок этувчиларнинг рўйхати ва бошқалар) фойдаланишга топшириш муддатидан 10 кун олдин Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф муҳит муҳофзаси масалалари Ахборот-таҳлил департаментига киритсин.
5. Матбуот хизмати (Ф.Санаев)га:
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш билан боғлиқ телевидение ва радиода ёритиладиган материалларни Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати 50-сонли мажлис баёнининг иловалари билан тасдиқланган оммавий ахборот воситаларида соҳалар бўйича бериб бориладиган медиа материалларни тайёрлаш бўйича тавсияларга асосан ишлаб чиқилишини;
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш билан боғлиқ газеталарда эълон қилинадиган мақолалар, телевидение ва радиода ёритиладиган материалларнинг амалга оширилаётган ислоҳотлар ютуқлари, қадр қиммати ва ҳар бир фуқаронинг бугунги ва эртанги кундаги ҳаёти учун аҳамиятини кўрсатиб берадиган, шукроналикни кучайтирувчи, ҳаяжонга солувчи, илҳомлантирувчи, сифатли ва мазмунли бўлишини таъминлаб, тегишли иловалардаги схема бўйича кўрсатилган муддатларда тақдим этиб борилишини таъминласин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ҳудудий дастурлар ижросини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласин.
7. Назорат инспекцияси (А.Агзамов) Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар режаси бажарилишининг таҳлилини Вазирлар Маҳкамасининг тегишли департаментига жорий йил 8 июнда, 1 ва 15 июлда, 1 ва 15 августда тақдим этсин.
8. Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Вазир
А. Алимов
Соғлиқни сақлаш вазирининг
2016 йил 1июндаги
240-сон буйруғига
1-илова
Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш
билан боғлиқ тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш бўйича
ишчи гуруҳтаркиби
АлимовА.В. |
– |
Соғлиқни сақлаш вазири, ишчи гуруҳ раиси |
Худаяров А.А. |
– |
вазирнинг биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳ раиси ўринбосари |
Сайдалиев С.С. |
– |
вазир ўринбосари |
Туйчиев Л.Н. |
– |
вазир ўринбосари |
Тиллаев Ш.Х. |
– |
вазир ўринбосари |
Агзамов А.А. |
– |
Назорат инспекцияси бошлиғи |
Хошимов Б.О. |
– |
ИМваИАББ бошлиғи |
Нишанов Ш.Ю. |
– |
ДПЕТББ бошлиғи |
Садиков М.Ф. |
– |
ОваБМҚББ бошлиғи |
Ибодуллаев А.А. |
– |
СЭНББ бошлиғи |
Эргашев Б.Т. |
– |
МТБРББ бошлиғи |
Нурмухамедов Д.Ф. |
– |
КФБ бошлиғи |
Шарапов Б.Х. |
– |
ТИЁТБ бошлиғи |
Рахимкулов Ф.А. |
– |
ЛваНҚБ бошлиғи |
Жалилов Х.К. |
– |
ДВваТТСНҚББ бошлиғи |
Джабриев Ж.А. |
– |
ИЛМБ бошлиғи |
Соғлиқни сақлаш вазирининг
2016 йил 1 июндаги
240-сон буйруғига
2-илова
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш билан боғлиқ соғлиқни сақлаш объектларини фойдаланишга топшириш бўйича манзилли рўйхат
№ |
Объектлар номи |
Фойдаланишга топшириш муддати |
Масъуллар |
1. | Навоий шаҳридаги вилоят Силга қарши диспансери |
июль |
Ш.Х.Тиллаев, |
2. | Фарғона вилояти Ёзёвон туман тиббиёт бирлашмасида (150 қатновга эга)кўп тармоқли марказий поликлиника |
июль |
Ш.Х.Тиллаев, |
3. | Андижон вилояти Асака туман тиббиёт бирлашмасида(60 ўринли) юқумли касалликлар бўлими |
сентябрь |
Ш.Х.Тиллаев, |
4. | Қорақалпоғистон Республикаси Кўп тармоқли тиббиёт марказида (165 ўринли) жарроҳлик бўлими |
октябрь |
Ш.Х.Тиллаев, |
5. | Бухоро шаҳридаги вилоят Сил касалликлари диспансери |
ноябрь |
Ш.Х.Тиллаев, |
Соғлиқни сақлаш вазирининг
2016 йил 1 июндаги
240-сон буйруғига
3-илова
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида мустақиллик йилларида турли соҳаларда амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг самараларига бағишлаб тайёрланадиган материаллар рўйхати
№ |
Ҳудуд номи |
Материал номи ва қисқача мазмуни |
Муддатлар |
Масъуллар |
||
Экспертиза муддати |
Рўзномага бериш |
Вилоят |
Соғлиқни сақлаш вазирлигидан |
|||
1. | Қорақалпоғистон Республикаси |
“Қорақалпоғистон Республикаси: кеча ва бугун”.
|
10 июнь |
15 июнь
|
Д.Хаджиев – Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири |
Ф.Санаев, |
2. | Бухоро вилояти |
“Кўҳна ва боқий Бухоро истиқлол йилларида”
|
1 июль |
6 июль |
И.Амонов – Бухоровилояти ССБ бошлиғи |
Ф.Санаев, |
3. | Навоий вилояти |
“Юксак марралардан сўзлаётган бепоён замин”.
|
22 июль |
27 июль |
Ф.Усманов – Навоийвилояти ССБ бошлиғи |
Ф.Санаев, |
4. | Сирдарё вилояти |
“Сирдарё вилояти – ислоҳотлар сурури”.
|
12 август |
17 август |
Ф.Мавлянов –Сирдарёвилояти ССБ бошлиғи |
Ф.Санаев, |
5. | Сурхондарё вилояти |
“Сурхондарё тарих ва келажак чорраҳасида”.
|
19август |
24 август |
Ш.Алмарданов – Сурхондарёвилоят ССБ бошлиғи |
Ф.Санаев, |
6. | Фарғона вилояти |
“Гўзал Фарғона: юксак ютуқлар ва янги марралар”
|
9 сентябрь |
14 сентябрь |
О.Умаров – Фарғонавилояти ССБ бошлиғи |
Ф.Санаев, |
7. | Тошкент шаҳри |
“Қайта туғилган Тошкент”
|
23 сентябрь |
28 сентябрь |
А.Ибатов – Тошкентшаҳар ССББ бошлиғи |
Ф.Санаев, |
Соғлиқни сақлаш вазирининг
2016 йил 1 июндаги
240-сон буйруғига
4-илова
"Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталарида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб ёритиладиган материаллар режаси
№ |
Мақола мавзуи ва қисқача мазмуни |
Муддати |
Масъуллар |
||
Экспер- |
Газетага бериш |
Масъл ижрочилар |
Соғлиқни сақлаш вазирлигидан |
||
1. | “Тиббиётимиз мўъжизалари”.
|
15июнь |
23 июнь |
Ф.Санаев, |
А.Худаяров |
Список материалов, посвященных 25-й годовщине независимости Республики Узбекистан, направляемых для публикации в газете “Правда Востока”
№ |
Краткая аннотация материала |
Сроки |
Ответственные |
||
Предв-ное редакти-рование |
Сдача в редакцию |
Исполнители |
Ответственные от Минздрава |
||
1. |
Проведение лечебно-профилактическими учреждениями углубленного медицинского осмотра в 20 домах милосердия и 7 домах «Саховат». |
1 июля |
9 июля |
Ф.Санаев, |
А.Худаяров |
Соғлиқни сақлаш вазирининг
2016 йил 1июндаги
240-сон буйруғига 5-илова
ЎзбекистонРеспубликасимустақиллигининг 25 йиллигигабағишланган махсус телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар
РЎЙХАТИ
№ |
Вазирлик, идора ва ташкилот номи |
Кўрсатув номи. |
Бажариш муддати |
Масъуллар |
1. | Барча вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда |
«Ахборот», «Таҳлилнома», «Оқшом тўлқинларида», «Давр», «Давр ҳафта ичида», «Пойтахт», «Хабарлар», «Бугун», «Диёр янгиликлари» информацион таҳлилий телерадиодастурлар. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ турли тадбирлар, ижтимоий соҳа, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва маданият ҳамда бошқа соҳаларда ўтган чорак асрда амалга оширилган кенг кўламдаги ислоҳотлар жараёни ва самараси, хориж давлатларда ўтадиган мустақиллик байрамимиз билан боғлиқ тадбирлар, юртимизнинг жаҳон жамжамиятидан муносиб ўрин олганлиги, инсон манфаати, юрт ободлиги, халқ фаровонлиги ва мамлакатимизда тинчликни сақлаш йўлида олиб борилган улкан ҳамда сермаҳсул воқеликлар юртимизнинг таниқли инсонлари, фахрийлар, хорижлик меҳмонлар ва экспертлар ҳамда ёшлар иштирокида интервьюлар, репортаж, лавҳа ва янгиликлар орқали ёритиб борилади. |
Ҳар куни, |
А.Худаяров, |
2. | Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, ЎзФА, республика “Маҳалла“ хайрия жамоат фонди |
«Биз учун муҳим» ток-шоу. Ўзбекистоннинг жаҳон харитасидаги ўрни, мустақиллик йилларида дипломатик алоқаларининг кенгайганлиги ва турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик муносабатлари, айниқса, замонавий билим ва касб-ҳунарларни чуқур эгаллаган, мустақил фикрлайдиган, ўз она юртига меҳр ва садоқат туйғуси билан яшайдиган, ҳеч кимдан кам бўлмайдиган, ҳал қилувчи куч бўлиб майдонга чиқаётган янги авлодни тарбиялаш мақсадида амалга оширилаётган улкан ишларнинг моҳиятини очиб бериш, бир сўз билан айтганда соғлом турмуш ҳаётимизнинг қоидасига айланиб бораётгани ёритилади.Бу ҳақида зиёлилар, дипломатик корпус вакиллари ва мутахассислар фикр-мулоҳаза билдиришади. |
Август ойининг |
А.Худаяров, |
3. | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий фикр“ жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, Республика “Оила“ илмий - амалий маркази |
«Ойдин ҳаёт» ток-шоу. Мамлакатимиз аҳолисининг бахт индекси, фаровонлик, турмуш тарзининг юксалиши, жамиятда соғлом ҳаёт тарзининг барқарор тарзда ривожланиб бораётгани, Ўзбекистоннинг бу борадаги салоҳияти халқаро майдонда ҳам муносиб ўрнини топиб келаётгани, нуфузли рейтингларда юқори ўринларни забт этаётгани бежиз эмаслиги ҳақида сўз боради. Мамлакатимизнинг бу борадаги салоҳияти ва кўрсаткичлари аниқ мисоллар асосида ёритилади. |
Август ойининг |
А.Худаяров, |
4. | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
«Ўзингни англа» ток-шоу. Мустақиллик йилларида тиббиёт соҳасида олиб борилган ислоҳотлар, соҳа ютуқлари, ўзбек олимларининг даволашдаги янги услублари, ҳамкорлик алоқалари, юртимизда соғлом ва баркамол янги авлодни шакллантириш бўйича илгари тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган беқиёс имкониятлар очиб берилгани кенг ёритилади. |
Август ойининг |
А.Худаяров, |
5. | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги,Соғлиқни сақлаш вазирлиги,Маданият ва спорт ишлари вазирлиги,Ўзбекистон хотин- қизлар қўмитаси, |
«Саломатлик ва таълим – келажак учун мустаҳкам пойдевор» Радиофильм. (2-қисмли).Мустақиллик йилларида оналар ва болаларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш борасида яратилган қонунлар ҳақида депутатлар фикрлари, фарзандларини вояга етказган ёши улуғ онахон ва ёш онанинг бугунги яратилаётган шароитлар хусусидаги фикрлари ўзаро қиёсланади. Шошилинч тиббий ёрдам хизматининг ўзига хос тизимини яратиш борасида амалга оширилган ислоҳотлар хусусида марказ шифокорлари билан мулоқот, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишда Перинатал марказ, Республика Ихтисослаштирилган Педиатрия илмий амалий маркази, Скрининг марказларининг аҳамияти ҳақида мутахассис ва беморлар фикрлари, 3 босқичли таълим тизимининг амалиётга жорий этилиши ва эришилган ютуқлар ҳақида амалиётдаги тажрибали педагогларнинг мулоҳазалари, БМТ минг йиллик тараққиёт мақсадларига эришиш йўлида қўлга киритилган натижалар таҳлили халқаро экспертлар нигоҳи билан берилади. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тиббиёт Академияси, Тошкентдаги Инха, Вестминстер университетларининг фаолияти мисолида олий таълим тизимида эришилган натижалар талабалар ва олимлар сўзлари билан таъкидлаб ўтилади. Олий таълим тизимида амалга оширилган инновациялар ҳақида ҳикоя қилинади Радиофильмни тайёрлаш жараёнида Давлатимиз раҳбарининг халқаро йиғин ва мажлислардаги нутқларидан фойдаланилади. |
Август ойининг |
А.Худаяров, |
6. | «Маҳалла» жамоат фонди, Хотин-қизлар қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,ИИВ, Мудофаа вазирлиги, Диний қўмита, «Камолот» ЁИҲ, |
«Нуқтаи назар» ток-шоу.Бугунги фаровон ҳаётимиз, халқимизнинг фидокорона меҳнати, эртанги кун орзу ва ниятлари, давлатимизнинг бу борадаги инсонпарварлик сиёсатининг мазмун-моҳияти, халқимизнинг бунёдкорлик салоҳияти, азм-шижоати ҳаётимизга файзу-тароват бахш этаётгани ҳамда истиқлол йилларида бой тарихимиз, бебаҳо меросимиз, дину диёнатимиз, кўҳна урф-одат ҳамда анъаналаримизнинг қайта тиклангани, истиқлол даври ватанимиз учун чинакам маънавий тикланиш ва юксалиш даври бўлганлиги борасида мутахассислар иштирокида сўз боради. |
23 август, |
А.Худаяров, |
7. | Барча вазирлик ва идоралар |
«Буюк ва шонли йўл» ҳужжатли фильмлар туркуми.Мустақиллик йилларида иқтисодиёт, илм-фан, таълим, тиббиёт, маданият, спорт ва бошқа соҳаларда эришилган ютуқлар ҳақида сўз боради. Соҳалар кесимида тайёрланадиган мазкур фильмларда давлат ва жамоат арбоблари, олимлар, шоир ва ёзувчилар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этади. |
Август ойининг |
А.Худаяров, |
Ҳужжат рақами: 240
Қабул қилиниш санаси: 01.06.2016