ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

«ЁЛҒИЗ КЕКСАЛАР ВА НОГИРОНЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИДАГИ УРУШ ВА МЕҲНАТ ФАХРИЙЛАРИ УЧУН РЕСПУБЛИКА ПАНСИОНАТИ, «САХОВАТ» ВА «МУРУВВАТ» ИНТЕРНАТ УЙЛАРИГА РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОИДАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ БУЙРУҚНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 19-сон, 218-модда)

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 12 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2300-1]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2011 йил 29 ноябрдаги 79-Б-сон «Ёлғиз кексалар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларига расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ (рўйхат рақами 2300, 2011 йил 15 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 50-сон, 539-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир А. АБДУХАКИМОВ

Тошкент ш.,

2016 йил 27 апрель,

9-Б-сон

Келишилган:

Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ

2016 йил 27 апрель


Ҳужжат рақами:  9-Б-сон
Қабул қилиниш санаси:  27.04.2016