Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2010 йил 31 майдаги
161-сон буйруғи билан тасдиқланган Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида аҳолига пуллик тиббий хизмат кўрсатиш тўғрисидаги Низомга
2-илова
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий-санитария ёрдами кўрсатиши белгиланган даволаш-профилактика муассасаларида пуллик тиббий
хизмат кўрсатиш шартлари
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий-санитария ёрдами кўрсатиши белгиланган даволаш-профилактика муассасаларида фақат қуйидаги ҳолларда пуллик тиббий хизмат кўрсатишга рухсат этилади (шошилинч ва тез тиббий ёрдамдан ташқари):
- норезидентларга;
- бюджетдан молиялаштирилмайдиган тўлиқ хўжалик ҳисобидаги реабилитация ва соғломлаштириш бўлимларида;
- корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан шартнома асосида пул ўтказиш йўли билан ходимларни диспансеризацияси, соғломлаштириш;
- *декретив контингентни тиббий кўрикдан ўтказиш;
- * ҳайдовчиларни автотранспорт воситаларини ҳайдашга яроқлилик бўйича тиббий кўрикдан ўтказиш.
* ушбу тиббий хизмат турларига моддий-техника базаси, мутахассислари, ёрдамчи диагностика бўлимлари етарли бўлган амбулатор-поликлиника муассасаларида – оилавий поликлиникалар, шаҳар поликлиникалари, диагностика марказлари, туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаларида рухсат берилади.
Ҳужжат рақами: №161
Қабул қилиниш санаси: 31.05.2010