ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

27.01.2016 8-7-4/82

Тиббиёт олий таълим муассасалари

ректорлари ва филиаллар ,

илмий текшириш институтлари

ва илмий марказлар директорларига

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 20 январдаги

33-ф-сонли Фармойиши ижроси тўғрисида

КЎРСАТМА-ХАТ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 январдаги “Халқаро ва республика миқёсидаги илмий ва илмий-техникавий анжуманларни самарали ўтказиш туғрисида”ги 33-ф-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида:

1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказиладиган халқаро ва республика миқёсидаги илмий ва илмий-техник анжуманлар ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Фан ва ўқув юртлари бош бошқармаси (Ў.С.Исмаилов):

анжуманларни пухта тайёргарлик асосида, белгиланган муддатларда, юқори илмий ва ташкилий савияда ўтказилишини таъминласин;

анжуманлар ўтказилгандан сўнг улар ҳақидаги ҳисоботлар ва анжуманларда қабул қилинган тавсияномаларни ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш кўмитасига тақдим этсин.

3. Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш бош бошқармаси (Б.А.Хашимов):

мазкур анжуманларни ўтказиш учун ҳаражатларни бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланиши маълумот учун қабул қилсин;

анжуманларни ўтказиш учун зарур маблағларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сарфланишини назорат қилсин.

4. Тиббиёт олий таълим муассасалари ректорлари ва филиаллар, илмий текшириш институтлари ва илмий марказлар директорлари:

анжуманларни пухта тайёргарлик асосида, белгиланган муддатларда, юқори илмий ва ташкилий савияда ўтказилишини таъминласин;

анжуманлар ўтказилгандан сўнг улар ҳақидаги ҳисоботлар ва анжуманларда қабул қилинган тавсияномаларни икки кун муддатда вазирликнинг Фан ва ўқув юртлари бош бошқармасига тақдим этсин.

5. “Uzmedinfo” маркази (М.Б.Боймухамедов):

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган халқаро ва республика миқёсидаги илмий ва илмий-техник анжуманлар ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини вазирликнинг веб-сайтига жойлаштирсин ҳамда анжуманлар тўғрисидаги маълумотларни доимий равишда янгилаб борилишини таъминласин.

6. Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи (Ш.Ю.Нишанов) Республикада ўтказиладиган анжуманларда ташкилотларнинг буюртманомаларига мувофиқ тиббий хизмат кўрсатишни ташкиллаштирсин.

7. Ахборот хизмати бошлиғи (Ф.Ч.Санаев) анжуман ишларини оммавий ахборот воситалари орқали ёритишни ташкиллаштирсин.

Вазир                                                 А.Алимов


Ҳужжат рақами:  № 8-7-4/82
Қабул қилиниш санаси:  27.01.2016