ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ
2016 йил “ 07 ” 01
№ 7
“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар
киритиш ҳақида” 2016 йил 4 январдаги ЎРҚ-399 -сон
Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 2016 йил 4 январдаги ЎРҚ-399-сон Қонунига мувофиқ “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (янги таҳрири) тасдиқланганлиги муносабати билан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 январдаги 14/1-2 –сон топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида
Б У Ю Р А М А Н:
1. Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 2016 йил 4 январь, ЎРҚ-399-сон Қонуни (кейинги ўринларда - Қонун) раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш
Бош бошқармаси (Х.Жалилов)га ўн кун муддатда тегишли вазирлик
ва идоралар билан ҳамкорликда Қонунни амалга ошириш бўйича
чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун тақдим этиш топширилсин.
3. Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш
Бош бошқармаси (Х.Жалилов), вазирлик юридик хизмати (Р.Мухаммадиев) 10 кун муддатда амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Қонунга мувофиқлиги юзасидан хатловдан ўтказиб, натижаси бўйича тегишли таклифлар киритсин.
4. “UZMEDINFO” электрон соғлиқни сақлашни ривожлантириш маркази (М.Баймухамедов), Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси (Х.Жалилов)га 3 кун муддатда Қонунни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий сайтларига жойлаштириш топширилсин.
5. Вазирликнинг Матбуот котиби (Ф.Санаев) Дори воситалари
ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси (Х.Жалилов) билан биргаликда 10 кун муддатда Қонунни Соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ва аҳоли ўртасида тарғибот қилиш жадвалини тайёрласин.
6. Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.Худаяров зиммасига юклатилсин.
Вазир А.Алимов
Ҳужжат рақами: №7
Қабул қилиниш санаси: 12.01.2016