ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
29.07.2013 й.
N 2494
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
17.07.2013 й.
N 229
БУЙРУҒИ
Шифокор рецептисиз сотиладиган
дори воситаларининг рўйхатини
тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 120-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 августдаги 404-сон "Республикада дори-дармонлар ва тиббий буюмлар билан таъминлашни ва уларни тақсимлашни яхшилашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ
БУЮРАМАН:
- Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2012 йил 28 мартдаги 82-сон "Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2353, 2012 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 16-сон, 184-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
- Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир
А. Алимов
Ҳужжат рақами: № 229
Қабул қилиниш санаси: 29.07.2013