ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.02.2013 й.

N 2422

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

28.01.2013 й.

N 16

БУЙРУҒИ

Қон ишлатиш билан боғлиқ бўлган кўп маротаба

қўлланилиши тақиқланган тиббий буюм ва асбоблар

рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 37-38-сон, 382-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сон "Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 40-сон, 413-модда) мувофиқ

БУЮРАМАН:

  1. Қон ишлатиш билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий буюм ва асбоблар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
  3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2008 йил 4 мартдаги 91-сон "Қон билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий анжом ва ускуналар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1784, 2008 йил 4 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 107-модда);

    Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2009 йил 9 октябрдаги 299-сон "Қон билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий анжом ва ускуналар рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1784-1, 2009 йил 23 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 44-сон, 471-модда).

  4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир

А. Алимов


Ҳужжат рақами:  № 16
Қабул қилиниш санаси:  05.02.2013