ТУЗУВЧИЛАР:

1.

Каримов Мирвосит Мирво сикович

РИТ ва ТРИАТМ гастроэнтерология бўлим рахбари, т.ф.д.

2.

Саатов Зиёвуддин Зиядуллаевич

РИТ ва ТРИАТМ гастроэнтерология бўлим катта илмий ходими, т.ф.н.

3.

Собирова Гўзал Наимовна

РИТ ва ТРИАТМ гастроэнтерология бўлим катта илмий ходими, т.ф.н.

4.

Дўстмухамедова Элнора Хайруллаевна

РИТ ва ТРИАТМ гастроэнтерология бўлим мудири, т.ф.н.

Таъсирланган ичак синдроми (ТИС) КХТ бўйича: К 58

Аниқлаш

Таъсирланган ичак синдроми (ТИС) - Аъзонинг структур ўзгаришисиз кечадиган, ичакларнинг, асосан йўғон ичакнинг моторик ва секретор функцияларининг бузилиши. Бунга ТИС диарея билан (шифр К 58.0),ТИС диареясиз (шифр К 58.9) ва ТИС қабзият билан (шифр К 59.0) хасталиклари киради. Бу рубрикага 3 ойдан ошиқ ичакларнинг функционал бузилишлари билан кечадиган касалликлар киритилади.

Зарурий лаборатор текширувлар:

Бир марта

• Қоннинг умумий тахлили

• Пешобнинг умумий тахлили

• Қондаги умумий билирубин

• АсАТ, АлАТ

• ИФ, ГГТП

• Копрограмма

• Нажаснинг дисбактериозга текшириш

• Нажаснинг беркитилган қонга текшириш

Зарурий инструментал текширувлар:

Бир маротаба

• Ректороманоскопия

• Ирригоскопия

• Қорин бўшлиғи ва кичик чаноқни УТТ

• Электрокардиография

• Эзофагогастродуоденоскопия

• Колоноскопия биопсия билан

Албатта колопроктолог кўриги.

Кўрсатма бўйича мутахассислар кўриги: гинеколог, уролог, физиотерапевт, невропатолог.

Даволаш таснифи

Психотерапия, ёмон хазм бўладиган овқатлар ва ичимликлар чекланган пархез.

Дорилар билан даволаш ўта бактериал ўсиш синдроми (микробли контаминация ва дисбактериоз) борлигида кенг спектрли ичак антисептикларини уч маротаба 5-7 кунлик курси билан ўтказилади:

· имидазоллар 0,5 г 3 кунига 3 маротаба,

· рифаксимин 0, 2 кунига 2 марта

· пробиотиклар (бифидо- и лактобациллалар)

Йўғон ичакнинг спастик дискинезиясида спазмолитик ва аналгетик таъсирли дори воситалари берилади

мебаверин 1 капсуладан 3 кун 3 маротаба 2 ҳафта давомида, 2 ҳафтадан камроқ вақт мобайнида - дротаверин ёки папаверин 2 ҳафта давомида.

Қабзиятли ТИСда овқат толалари ва керакли даражада суюқликли пархез билан биргаликда қўшимча ич юмшатадиган дори воситалари берилади:

·кунига лактулоза 30-60 мл

Ич кетиши кузатилганда цитомукопротекторлар, буферли, таркибида алюминийли антацидлар 1 дозадан 3-4 маҳал овқатдан 1 соат кейин ва ичак перистальтикасини камайтирадиган диареяга қарши препаратлар - лоперамид 2 мг дан 4 мг гача (суткасига 16 мг) ич кетиши тўхтагунга қадар.

Стационар даволаш узоқлиги - 14-21 кун.

Амбулатория ва поликлиника шароитида ҳар йилда диспансер кўрувидан ўтиш ва текшириш

Даволаш натижасига талаблар

Оғриқли ва диспепсия синдромларининг йўқ бўлиши, ич келиши ва лаборатор кўрсаткичларни нормаллашуви (ремиссия).

Объектив кўрсаткичларнинг тўла ижобий динамикасисиз бемор аҳволининг яхшиланиши (қисман ремиссия).

Даволашдан самара бўлмаганда терапия ва кузатувларни амбулатория ва поликлиника шароитида кузатиш.

Жахон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ПЕН 2 протоколи

Соғлом ҳаёт тарзини тарғиб этиш (хамма беморларга тегишли)

Беморга ўргатиш:

· Фаол ҳаракат қилишга мунтазам вақт ажратиш

· Рационал овқатланиш

· Тамаки маҳсулотлар ва алкогол истеъмолини чеклаш

· Профилактик мақсадларда шифокор қабулига мунтазам бориш

Фаол ҳаракат қилишга мунтазам вақт ажратиш:

· Фаол ҳаракат ҳажмини қониқарли даражагача кўтариш (масалан тез юриш); кунига 30 минут, ҳафтасига 5 кун

· Тана вазнини ошиб кетишини назорат қилиш ва юқори калорияли овқат ҳажмини чеклаш ва ҳаракат фаоллигини ошириш натижасида камайтириш.

Чекишни тўхтатиш ва алкогол махсулотларини истеъмолини чеклаш

· Чекмайдиганларни чекишни бошламасликка ундаш

· Тамаки махсулотларини истеъмол қиладиганларга чекишни тўхтатишни тавсия қилиш ва бунда уларга ёрдам бериш

· Бошқа тамаки махсулотларини истеъмол қилишдан воз кечишни тавсия қилиш

· Алкогол махсулотлар истеъмолини чеклаш

· Беморга алкогол истеъмол қилганда қуйидаги ҳолларда соғлиққа ҳавф кўпайиши ва ўлим ҳолатлари келиб чиқишини тушунтириш:

Автомобил ҳайдаганда ва бошқа механизмлар билан ишлаганда;

Ҳомиладорлик ва кўкрак билан эмизиш даврида;

Алкогол билан ножўя таъсир кўрсатадиган дори моддаларини истеъмол қилганда;

Алкогол истеъмолида хуруж қиладиган ҳасталиклар борлигида

Алкогол истеъмолини контрол қилиш қийинлигини.

Соғлиққа фойдали пархезга риоя қилиш:

Ош тузи (натрий хлорид)

· Миқдорини 5 граммгача (1 чой қошиқ) камайтириш

· Овқат тайёрлаганда туз миқдорини камайтириш, тузли маҳсулотларни ва тез тайёрланадиган маҳсулотлар истеъмолини чеклаш

· Кунига 5 порция (400-500 грамм) мева ва сабзавотлар: 1 порция 1та олма, 4та ўрик, 1 пиёла йогурт ёки 3 ош қошиқ қайнатилган меваларга эквивалент

· Кунгабоқар, зайтун, соя ёғларини истеъмол қилиш

· Ёғли гўшт, сут ёғлари ва кулинар ёғ миқдорини камайтириш (кунига 2 ош қошиқдан кам)

· Ҳафтасига камида 3 маротаба балиқ истеъмол қилиш (кўпроқ ёғли балиқ - лаққа балиқ, сазан, тунец, скумбрия)

Даволаш тавсияларига риоя қилиш:

· Беморга дори моддалари қабул қилиш тавсия этилган бўлса:

Дори қабул қилиш сабабларини тушунтириш;

Уй шароитида беморга дори воситаларини қандай қабул қилишни ўргатиш (неча марта, овқатга нисбатан қабул қилиш, сутка вақтига боғлиқлиги);

Ҳар доим қабул қилиш шарт (масалан, гипогликемик ва гипотензив препаратлар) ва қисқа даврда қабул қилиниши керак дориларнинг фарқини тушунтириш;

Дори воситаларининг ножуя таъсири пайдо бўлиш эҳтимолини тушунтириш;

Беморга дориларнинг керакли дозасини тушунтириш;

Дориларни сақлаш шароитларини тушунтириш;

Бемор шифокор тавсияларини тўғри тушунганини текшириш.