Носпецифик ярали колит касаллигининг клиник протоколи

ТУЗУВЧИЛАР:

1.

Каримов Мирвосит Мирво сикович

РИТ ва ТРИАТМ гастроэнтерология бўлим рахбари, т.ф.д.

2.

Саатов Зиёвуддин Зиядуллаевич

РИТ ва ТРИАТМ гастроэнтерология бўлим катта илмий ходими, т.ф.н.

3.

Собирова Гўзал Наимовна

РИТ ва ТРИАТМ гастроэнтерология бўлим катта илмий ходими, т.ф.н.

4.

Дўстмухамедова Элнора Хайруллаевна

РИТ ва ТРИАТМ гастроэнтерология бўлим мудири, т.ф.н.

Касалликлар халқаро таснифи (КХТ): К 51

1. Ярали колит (носпецифик).

Аниқлаш

Ярали колит (ЯК) - йўғон ва тўғри ичакнинг шиллиқ қаватининг некрозли яллиғланиши ва унинг ўткир кечиши билан ифодаланади. Кўпроқ тотал колитдан кўра проктит кўринишида учрайди ва носпецифик некрозли яллиғланишнинг оғирлигига ва тарқалишига кўра енгил (проктит), ўрта оғир (проктосигмоидит) ва оғир (тотал колит) кечувчи турларига ажратилади; касаллик ўткир кечиши ҳам мумкин.

Асоратлар (қон кетиш, перфорация, йўғон ичакни токсик кенгайиши) ва улар билан боғлиқ касалликлар (склеротик холангит) бўлиши мумкин.

Текшириш

Зарурий лаборатор текширувлар

• умумий қон тахлили (нормадан ташқари ўзгаришлар бўлса текширувни 10 кунда 1 маротаба қайтариш лозим)

Бир маротаба

• Қон зардобидаги калий, натрий, кальций микдори

• Қон гуруҳи

• Резус-омили

• Копрограмма: аҳлатни яширин қонга текшириш

• Биопсия намунасини гистологик текшириш

• Биопсия намунасини цитологик текшириш

• Аҳлатни бактериал флорага экиш

• Умумий сийдик тахлили

Икки маротаба

• Қондаги холестерин

• Умумий билирубин ва унинг фракциялари

• Умумий оқсил ва унинг фракциялари

• АсАТ, АлАТ

• Ишқорий фосфатаза, γ-ГТП

• Қон зардобидаги темир миқдори

Қўшимча лаборатор текширувлар

• Коагулограмма

• Гематокрит

• Ретикулоцитлар

• Қон зардобидаги иммуноглобулинлар

• ОИВга текширувлар

• Гепатит В ва С маркерларига текшириш

Зарурий инструментал текширувлар

Бир маротаба

• Ректороманоскопия туғри ичакнинг шиллиқ қаватининг биопсияси билан

• Ирригоскопия

• Колоноскопия

Асосий касалликни кечишини оғирлиги, унинг асоратлари ва қўшимча касалликларни инобатга олган ҳолда қўшимча текширувлар

Бир маротаба

• Қорин бўшлиғи ва тос аъзоларини ультратовуш текшируви

• Эндоскопик ретроград холангиопанкреатография

• Қорин бўшлиғи рентгенографияси

Мутаҳассислар маслаҳати: жаррох, гинеколог

Даволаш чора-тадбирларнинг таснифи

Енгил шакли (асосан проктит)

1. Бир ой давомида кунига 40 мг дан преднизолон оғиз орқали, кейин аста-секин ҳафтасига 10 мг дан камайтириб борилади.

2. 7 кун давомида кунига 2 маҳал гидрокортизон (125 мг) ёки преднизолон (20 мг) билан микрохўқналар.

3. Узоқ вақт (бир неча йил) мобайнида кунига 1 г дан месалазин

Ўрта оғир шакли (асосан проктосигмоидит)

1. Бир ой давомида кунига 40 мгдан преднизолон оғиз орқали, кейин аста-секин ҳафтасига 10 мгдан камайтириб борилади.

2. 7 кун давомида кунига 2 маҳал гидрокортизон (125 мг) ёки преднизолон (20 мг) билан микроклизмалар.

3. Узоқ вақт (бир неча йил) мобайнида кунига 1 г дан месалазин

Оғир шакли

1. Гидрокортизон 125 мг вена ичига бир кунда 4 махал 5 кун давомида

2. Гидрокортизон (125 мг) ёки преднизолон (20 мг) ректал инфузияда (натрий хлориднинг 0.9% 100 мл эритмасида дорини эритиб) бир кунда 2 махал 5 кун давомида

3. Парентерал озиқланиш ва бошқа реанимацион чора-тадбирлар тегишли бўлимда (қон қуйиш, суюқлик қуйиш, электролитлар ва ҳ.к.)

4. Асоратларни эрта аниқлаш учун кундалик комплекс лаборатор текширувлар, қорин бўшлиғини атрофлича рентгенограммаси.

5. 5 кундан сўнг шошилинч операцияга кўрсатмаларни аниқлаш.

Шифохонада даволаниш муддати

Енгил шаклида - 10-15 кун; ўрта оғир шаклида - 28-30 кун; оғир шаклида - 2 ойгача ёки кўпроқ.

Асосан беморлар амбулатор-поликлиник шароитда кузатилади, даволанадилар.

Даволаш натижалари учун талаблар

1. Тўлиқ клиник-эндоскопик ремиссия гемоглобин, эритроцитлар ва бошқа лаборатор кўрсаткичларни нормаллашуви билан.

2. Клиник-эндоскопик ремиссия гемоглобин, эритроцитлар ва бошқа лаборатор кўрсаткичларни қисман нормаллашуви билан, бу борада шарт:

а) олдинги даволашни давом эттириш;

б) даволашга метронидазолни (500 мг дан кунига 2 махал 1 ой давомида) қўшиш.

Ташхисни ва дисплазияни аниқлаш мақсадида беморлар шартли равишда ҳар йили шифокор маслаҳатидан ва ректороманоскопия тўғри ичак шиллиқ қаватини биопсияси билан ўтказиб диспансер кузатувига қўйилиши лозим бўлади.

10 йилдан ортиқ бўлган тотал колитда колонофиброскопик текширувда биопсия олинади. Қон ва жигарнинг функционал тестлари ҳар йили амалга оширилади.

Ярали колит билан оғриган беморларни ремиссия даврида амбулатор шароитида медикаментоз даволаш:

1) Месалазин 0.5 г кунига 2 маҳал узоқ вақт давомида

2) Қўшимча дорилар билан даволаш касалликни клиник намоёни ва текширув натижалари диспансер назорат жараёнида ўтказилади.

Жахон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ПЕН 2 протоколи

Соғлом ҳаёт тарзини тарғиб этиш (хамма беморларга тегишли)

Беморга ўргатиш:

· Фаол ҳаракат қилишга мунтазам вақт ажратиш

· Рационал овқатланиш

· Тамаки маҳсулотларини ва алкогол истеъмолини чеклаш

· Профилактик мақсадларда шифокор қабулига мунтазам бориш

Фаол ҳаракат қилишга мунтазам вақт ажратиш:

· Фаол ҳаракат ҳажмини қониқарли даражагача кўтариш (масалан тез юриш); кунига 30 минут, хафтасига 5 кун

· Тана вазнини ошиб кетишини назорат қилиш ва юқори калорияли овқат ҳажмини чеклаш, ва ҳаракат фаоллигини ошириш натижасида камайтириш.

Чекишни тўхтатиш ва алкогол махсулотларини истеъмолини чеклаш

· Чекмайдиганларни чекишни бошламасликка ундаш

· Тамаки махсулотларини истеъмол қиладиганларга чекишни тўхтатишни тавсия қилиш ва бунда уларга ёрдам бериш

· Бошқа тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишдан воз кечишни тавсия қилиш

· Алкогол махсулотлари истеъмолини чеклаш

· Беморга алкогол истеъмол қилганда қуйидаги ҳолларда соғлиққа ҳавф кўпайиши ва ўлим ҳолатлари келиб чиқишини тушунтириш:

Автомобил ҳайдаганда ва бошқа механизмлар билан ишлаганда;

Ҳомиладорлик ва кўкрак билан эмизиш даврида;

Алкогол билан ножўя таъсир кўрсатадиган дори моддаларини истеъмол қилганда;

Алкогол истеъмолида ҳуруж қиладиган ҳасталиклар борлигида

Алкогол истеъмолини назорат қилиш қийинлигини.

Соғлиққа фойдали парҳезга риоя қилиш:

Ош тузи (натрий хлорид)

· Миқдорини 5 граммгача (1 чой қошиқ) камайтириш

· Овқат тайёрлаганда туз миқдорини камайтириш, тузли маҳсулотларни ва тез тайёрланадиган маҳсулотлар истеъмолини чеклаш

· Кунига 5 порция (400-500 грамм) мева ва сабзавотлар: 1 порция 1та олма, 4та ўрик, 1 пиёла йогурт ёки 3 ош қошиқ қайнатилган меваларга эквивалент

· Кунгабоқар, зайтун, соя ёғларини истеъмол қилиш

· Ёғли гўшт, сут ёғлари ва кулинар ёғ миқдорини камайтириш (кунига 2 ош қошиқдан кам)

· Ҳафтасига камида 3 маротаба балиқ истеъмол қилиш (кўпроқ ёғли балиқ - лаққа балиқ, сазан, тунец, скумбрия)

Даволаш тавсияларига риоя қилиш:

· Беморга дори моддалари қабул қилиш тавсия этилган бўлса:

Дори қабул қилиш сабабларини тушунтириш;

Уй шароитида беморга дори воситаларини қандай қабул қилишни ўргатиш (неча марта, овқатга нисбатан қабул қилиш, сутка вақтига боғлиқлиги);

Ҳар доим қабул қилиш шарт (масалан, гипогликемик ва гипотензив препаратлар) ва қисқа даврда қабул қилиниши керак дориларнинг фарқини тушунтириш;

Дори воситаларининг ножуя таъсири пайдо бўлиш эҳтимолини тушунтириш;

Беморга дориларнинг керакли дозасини тушунтириш;

Дориларни сақлаш шароитларини тушунтириш;

Бемор шифокор тавсияларини тўғри тушунганини текшириш.