ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ

ФУҚАРОЛИК ҲОЛАТИ ДАЛОЛАТНОМА ЁЗУВЛАРИНИНГ ШАКЛЛАРИ ВА
УЛАРНИ ТЎЛДИРИШ БЎЙИЧА ҚОИДАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 43-сон, 501-модда, 52-сон, 603-
модда)

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 23 октябрда
рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2397]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ–1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 329-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 25 апрелдаги 119-сон «Гербли гувоҳномалар шаклларини ва уларни берганлик учун герб йиғими миқдорини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 17-сон, 193-модда) мувофиқ буюраман:

  1. Қуйидагилар: Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувининг шакли 1-иловага мувофиқ; Никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувининг шакли 2-иловага мувофиқ; Никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувининг шакли 3-иловага мувофиқ; Ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувининг шакли 4-иловага мувофиқ; Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари шаклларини тўлдириш қоидалари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б.Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
  3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С.Нуриев) ҳамда Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси (Д.Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» – «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
  4. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари раҳбарлари 2012 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида белгиланган графиклар асосида ФҲДЁ органлари ходимлари ва фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) томонидан лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини мукаммал ўрганиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширсин.
  5. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2009 йил 14 октябрдаги 229-мҳ-сон «Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги (рўйхат рақами 2018, 2009 йил 14 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 42-сон, 455-модда) ва 2011 йил 19 октябрдаги 242-мҳ-сон «Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартириш киритиш ҳақида»ги (рўйхат рақами 2018-1, 2011 йил 19 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 42-сон, 458-модда) буйруқлари 2013 йил 1 декабрдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
    (5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 30 декабрдаги 284-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-1, 30.12.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 603-модда)
  6. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
  7. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Қ. Тоғаев зиммасига юклансин.

Вазир Н. ЙЎЛДОШЕВ

Тошкент ш.,
2012 йил 23 октябрь,
234-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 23 октябрдаги 234-
мҳ-сон буйруғига
1-ИЛОВА

1.png
2.png

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 23 октябрдаги 234-
мҳ-сон буйруғига
1a-ИЛОВА

3.png
4.png

(1а-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 23 октябрдаги 234-
мҳ-сон буйруғига
2-ИЛОВА

+5.png
+6.png

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 23 октябрдаги 234-
мҳ-сон буйруғига
2a-ИЛОВА

+7.png
+8.png

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 23 октябрдаги 234-
мҳ-сон буйруғига
3-ИЛОВА

+9.png
+10.png

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 23 октябрдаги 234-
мҳ-сон буйруғига
3a-ИЛОВА

11.png
12.png

(3а-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 23 октябрдаги 234-
мҳ-сон буйруғига
4-ИЛОВА

13.png
14.png

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 23 октябрдаги 234-
мҳ-сон буйруғига
4a-ИЛОВА

15.png
16.png

(4а-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 23 октябрдаги 234-
мҳ-сон буйруғига
5-ИЛОВА

Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари шаклларини тўлдириш

ҚОИДАЛАРИ

Мазкур Қоидалар фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини (бундан кейинги ўринларда далолатнома ёзувлари деб юритилади) тўлдириш тартибини белгилайди.

I боб. Умумий қоидалар

  1. Далолатнома ёзувлари икки нусхада тузилади. Далолатнома ёзувларининг ҳар бир тури ҳар йилнинг 1 январидан 31 декабригача тартиб билан кетма-кет рақамланади.
  2. Далолатнома ёзувлари давлат тилида тушунарли ва чиройли дастхат билан ёки компьютер воситасида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига мувофиқ тўлдирилади. Далолатнома ёзувлари стандарт варақда (А4 форматдаги қоғоз) ҳар бир бет ҳошияси: юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан ва ўнгдан 3 см бўлиши лозим.
  3. Далолатнома ёзувларининг барча устунлари қисқартиришларсиз (умумий қабул қилинганларидан ташқари) ва тўлиқ тўлдирилиши керак. Далолатнома ёзувларини дастхат билан тўлдиришда ҳаво ранг пастали шарикли ручка ишлатилиши лозим. Далолатнома ёзувлари хатосиз тўлдирилиши керак. Улардаги сўзларни бўяш, ўчириш ва чизиш йўли билан тузатиш ман этилади.
  4. Далолатнома ёзувлари рақами катакчаларига далолатнома ёзувининг рақами ёзилади. Уни қайд этиш куни, йили рақам билан, ойи эса сўзлар билан тўлдирилади ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг (бундан кейинги ўринларда ФҲДЁ органи деб юритилади) штампи қўйилади.
    (4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
  5. Далолатнома ёзувларининг «Tug’ilgan joyi», «Doimiy yashash joyi», «O’lgan joyi» устунларидаги «davlat», «viloyat, shahar», «tuman, shahar», «shaharcha, qishloq, ovul» номлари тўлиқ ёзилади.
    Масалан: «davlat» устунига O’zbekiston Respublikasi, Rossiya Federatsiyasi, Buyuk Britaniya, Turkiya.
    Далолатнома ёзувининг қоғоз шаклида тегишлилигига қараб «viloyat, shahar», «tuman, shahar» ва «shaharcha, qishloq, ovul» сўзларидан бирининг таги чизилади. (5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
    Масалан: Toshkent shahri, Mirzo Ulug’bek «tuman, shahar» ёки Samarqand «viloyat», Kattaqo’rg’on «tuman, shahar», Chimboy «qishloq, ovul».
    Далолатнома ёзувининг электрон шаклида маъмурий-ҳудудий бирликнинг номи танлаш орқали киритилади, дастурда мавжуд бўлмаган шаҳарча, қишлоқ, овул ва бошқа жой номлари тўғридан тўғри ёзилади.
    (5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
  6. Далолатнома ёзувларидаги «Tug’ilgan sanasi» устуни фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида тўлдирилади. Кун, ой ва йил рақам билан ёзилади.
  7. Далолатнома ёзувларининг «Millati» устуни шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тўлдирилади. Чет эл фуқароларига нисбатан далолатнома ёзувлари қайд этилаётганда миллатидан ташқари қайси давлат фуқароси эканлиги ҳам кўрсатилади. Миллати ҳақида маълумот бўлмаган тақдирда фуқаролиги тўғрисидаги маълумот ёзилади.
  8. Далолатнома ёзувларининг «Fuqaroligi» устунига қайси давлат фуқаролигига мансублиги кўрсатилади. Шахснинг фуқаролиги бўлмаса, мазкур устунга «fuqaroligi yo’q» деб ёзиб қўйилади.
  9. Далолатнома ёзувларининг «Qayerda va kim bo’lib ishlaydi» устунида ташкилотнинг тўлиқ номи ҳамда лавозими кўрсатилади.
    Масалан: Moliya vazirligida bo’lim boshlig’i, Toshkent davlat yuridik institutida talaba, yakka tartibdagi tadbirkor ёки uy bekasi.
    Ёшга доир пенсияда бўлган шахсларга нисбатан «pensioner», ҳарбий хизматчиларга нисбатан «harbiy xizmatchi» деб ёзиб қўйилади. Ногиронлик пенсиясидаги шахсларга нисбатан «pensioner» деб, қайси гуруҳ ногиронлиги кўрсатилади.
  10. Далолатнома ёзувларидаги «Ma’lumoti» устуни ариза берувчининг кўрсатмаси асосида тўлдирилади. Далолатнома ёзувининг қоғоз шаклида олий таълим муассасасини тугатган шахслар учун «oliy», олий таълим муассасасида таҳсил олаётган, лекин ўқишни тугатмаган шахслар учун «to’liqsiz oliy», академик лицей ёки касб-ҳунар коллежини тугатган шахслар учун «o’rta maxsus, kasb-hunar», умумий ўрта таълим муассасасини (I — IX синфлар) тугатган шахслар учун «umumiy o’rta», умумий ўрта таълим муассасасини тугатмаган шахслар учун «to’liqsiz o’rta» ва маълумоти бўлмаган шахслар учун «ma’lumotsiz» сўзларининг таги чизилади, далолатнома ёзувининг электрон шаклида тегишли сўз танлаш орқали киритилади.
    (10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
  11. Далолатнома ёзувларидаги «Berilgan guvohnoma» устунига берилган гербли гувоҳноманинг серияси ва рақами ёзилади.
  12. Далолатнома ёзувларидаги «Belgilar uchun» устунига такрорий берилган гувоҳноманинг серияси, рақами, берилган кун, ой ва йил ҳамда гувоҳнома берган ФҲДЁ органи ходимининг фамилияси ёзилиб, имзоланади.
  13. Далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ёки қўшимчалар киритилганда кун, ой, йил ёзилади ҳамда далолатнома ёзувининг қайси устунларига ва қандай асосга кўра киритилганлиги изоҳланиб, берилган гувоҳноманинг серияси ва рақами кўрсатилади.
    Ўзгартириш, тузатиш, қўшимча киритган ФҲДЁ органи ходимининг фамилияси ёзилиб, имзоланади ва муҳрланади.
    Далолатнома ёзувининг электрон шаклига ўзгартириш, тузатиш ёки қўшимчалар киритилганда, тегишли устунга янги ёзув киритилади. Бунда олдинги маълумот автоматик равишда сақланиб қолинади.
    (13-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
  14. Далолатнома ёзуви тўлдирилгандан сўнг ФҲДЁ органи мудири ва инспектор томонидан уларнинг фамилиялари ёзилиб, имзоланади ва гербли муҳр билан тасдиқланади.
    Далолатнома ёзувининг электрон шакли, унинг чоп этилган нусхаларига имзолар ва гербли муҳр қўйиш орқали тасдиқланади.
    (14-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
  15. 1 — 3-устунларга туғилган боланинг фамилияси, исми, отасининг исми ёзилади.
  16. «4. Jinsi» устунида далолатнома ёзувининг қоғоз шаклида «erkak», «ayol» ёки «noma’lum» сўзларидан бирининг таги тегишлилигига қараб чизилади, далолатнома ёзувининг электрон шаклида тегишли сўз танлаш орқали киритилади.
  17. «5. Tug’ilgan sanasi, vaqti, vazni va bo’yi» устунида боланинг туғилган куни, ойи, йили, соати ва дақиқаси рақам билан ёзилади, вазни ва бўйи тиббиёт маълумотномаси асосида тўлдирилади. 6-устуннинг «Doimiy ro’yxatga qo’yiladigan joyi» қатори мазкур Қоидаларнинг 5-бандига мувофиқ (ота ёки онанинг оғзаки кўрсатмасига асосан) тўлдирилади.
  18. «7. Nechta bola tug’ildi» устунида туғилган боланинг (болаларнинг) сони рақам билан ёзилади. Агар она кўп ҳомилали бўлса, унда тирик туғилган
  19. 8-устунда далолатнома ёзувининг қоғоз шаклида «tirik» ёки «o’lik» сўзларидан бирининг таги чизилади, далолатнома ёзувининг электрон шаклида тегишли сўз танлаш орқали киритилади. Биттадан ортиқ туғилган болалардан бири ўлик, қолгани тирик бўлса, ҳар бир болага алоҳида далолатнома ёзуви қайд этилади ва далолатнома ёзуви рақами чизиқча орқали, яъни қуйидаги тартибда кўрсатилади.
    (19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
    Масалан, d/yo № 252 bilan Нasan (tirik), d/yo № 252/253 bilan Нusan (o’lik).
  20. «9. Onaning nechanchi bolasi» устунида онанинг илгари туғилган болалари ва вафот этган болалари ҳам ҳисобга киритилиб, рақам билан ёзилади. Ўлик туғилганлар ҳисобга киритилмайди. Иккита ёки ундан ортиқ болалар туғилганда далолатнома ёзувлари тартиб билан рўйхатга олинади.
  21. «10. Tibbiy ma’lumotnoma» устунига тиббий маълумотноманинг сони, берилган куни, ойи ва йили рақам билан ёзилади. Тиббий маълумотнома берган тиббиёт муассасасининг номи тўлиқ ёзилади.
    Масалан: № 15; 10.03.2007-y., Toshkent shahar, Mirzo Ulug’bek tuman 6-sonli akusherlik kompleksi (majmuasi).
  22. 11 — 17 ва 20-устунлар қонуний никоҳда турган ота-онадан туғилган бола ота-онасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт, ҳарбий гувоҳнома) ва никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома асосида, никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома тақдим этилмаганда, аввалги болаларининг туғилганлиги тўғрисидаги далолатнома ёзувлари асосида тўлдирилади.
    Ота-оналардан бирининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган ҳолларда, ФҲДЁ органи туғилганликни қайд этишни рад қилиши мумкин эмас.
  23. Бола ёлғиз (никоҳда бўлмаган) онадан туғилганида ота устуни онанинг кўрсатмасига асосан тўлдирилади.
    Агар ота-оналари ўртасида никоҳ қайд этилмаган бўлса (туғилганликни қайд этишда отаси иштирок этмаган тақдирда) боланинг отаси ҳақидаги ёзув онанинг нотариал ёки тиббий муассаса томонидан тасдиқланган аризаси бўйича амалга оширилади.
  24. «20. Otasi haqida ma’lumotni yozish uchun asos» устунининг:
    «a) nikoh qachon va qayerda qayd etilgan» бандида ота-онанинг никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасига асосан никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги далолатнома ёзувининг рақами, қайд этилган куни, ойи ва йили рақам билан ҳамда ФҲДЁ органининг номи тўлиқ ёзилади;
    Никоҳ бошқа давлатда қайд этилган бўлса, уни қайд этган органнинг номи ёзилади.
    «b) otalikni belgilash to’g’risida ariza» бандида аризанинг рўйхатга олинган (кирим) тартиб рақами, куни, ойи ва йили рақам билан тўлдирилади;
    «d) onaning arizasi» бандида ёлғиз она аризасининг рўйхатга олинган (кирим) рақами, куни, ойи, йили ва паспорт маълумотлари рақам билан тўлдирилади.
  25. «21. Ariza bilan murojaat qilgan shaxsning F.I.O., manzili va imzosi (aloqadorligi)» устунида туғилганликни қайд эттириш учун мурожаат қилган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш манзили ариза муаллифининг оғзаки кўрсатмасига асосан тўлиқ, қисқартиришларсиз ёзилади ва ариза муаллифи томонидан имзоланади.
    Масалан: Rahmonov Aziz Rustamovich (bobosi), Samarqand viloyati, Jomboy tumani, S.Rahimov ko’chasi, 77-uy – имзо.

III боб. Никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувининг тўлдирилиши

  1. 1 — 3-устунларда никоҳланувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ҳарбий гувоҳнома) асосида никоҳгача ва никоҳдан кейинги фамилияси, исми, отасининг исми қисқартиришларсиз кўрсатилади.
  2. «Nikohdan keyingi familiyasi» қатори никоҳланувчиларнинг ўз хоҳишларига кўра никоҳга кириш ҳақидаги аризалари асосида тўлдирилади.
  3. «5. Yoshi» устунига никоҳланувчиларнинг ёши никоҳ қайд этиладиган кун, ой ва йилга қараб белгиланган ҳолда тўлдирилади.
    Агар никоҳ қайд этиладиган ой никоҳланувчиларнинг туғилган ойидан кейин бўлса (туғилган ой билан никоҳ белгиланган ой бир бўлса, кунига қараб белгиланади) уларнинг ёши қайд этиладиган йил билан туғилган йил ўртасидаги фарққа тенг бўлади.
    Агар никоҳ қайд этиладиган ой никоҳланувчиларнинг туғилган ойидан олдин бўлса, унда уларнинг ёши никоҳ қайд этиладиган йил билан туғилган йил ўртасидаги фарқдан бир йилга кам бўлади.
    Масалан, 2007 йил 8 февралда никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги далолатнома ёзуви қайд этилди. Куёвнинг туғилган санаси 1978 йил 1 январь бўлса, 2007 – 1978 = 29 ёш. Келиннинг туғилган санаси 1986 йил 5 июнь бўлса, 2007 – 1986 – 1= 20 ёш.
  4. «11. Oilaviy ahvoli» устунида далолатнома ёзувининг қоғоз шаклида «nikohda bo’lmagan», «tul» ёхуд «ajrashgan» сўзларидан бирининг таги чизилади, далолатнома ёзувининг электрон шаклида тегишли сўз танлаш орқали киритилади.
    (29-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
  5. «12. Umumiy farzandlar to’g’risida ma’lumot» устунида никоҳланувчиларнинг умумий фарзанди бўлса, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома асосида фарзандининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, туғилганлигини қайд этган ФҲДЁ органининг номи, қайд этилган санаси, далолатнома ёзувининг рақами ёзилади.
    Умумий фарзандлари икки ёки ундан ортиқ бўлган ҳолларда, улардан фақат бирининг маълумотлари кўрсатилиб, қолганларининг сони ёзилади.
    Масалан: 3 ta. Karimov Doniyor – 2005-yil 20-aprel Toshkent shahar, Mirzo Ulug’bek tuman FНDYo bo’limi, 25.04.2005-yil, d/yo № 705.
    Умумий фарзандлари бўлмаса «yo’q» деб ёзилади.
  6. «13. Doimiy yashash joyi» устуни никоҳланувчи шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида тўлдирилади.
  7. «14. Taqdim etilgan hujjatlar» устуни никоҳланувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўйича тўлдирилади ва уларнинг серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги кўрсатилади.
  8. 15-устун билан никоҳланувчилар таништирилади.
  9. «16. Nikohga kiruvchilarning nikohgacha familiyasi va imzosi» устунида никоҳланувчиларнинг никоҳгача бўлган фамилиялари ёзилади ва никоҳланувчилар томонидан имзоланади.
  10. «17. Guvohlarning familiyasi va imzosi» устуни никоҳланувчиларнинг истакларига биноан, гувоҳлар иштирокида никоҳ қайд этилганда гувоҳларнинг фамилиялари ёзилиб имзоланади.
  11. «19. Belgilar uchun» устунида қуйидагилардан бири кўрсатилади:
    илгари никоҳда бўлган шахснинг аввалги никоҳи бекор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
    никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома;
    суднинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги ҳал қилув қарори;
    никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори;
    эр (хотин)нинг ўлими ҳақидаги гувоҳнома.
    Шунингдек, мазкур устунда никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги гувоҳномалар қайд этилган сана, далолатнома ёзувининг рақами ва қайси ФҲДЁ органида рўйхатга олинганлиги кўрсатилади.
    Суднинг қонуний кучга кирган қарорининг санаси ва қайси суд томонидан чиқарилганлиги кўрсатилади.

IV. Никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувининг тўлдирилиши

  1. 1–3-устунларда никоҳдан ажралиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари (паспорт, ҳарбий гувоҳнома) асосида фамилияси, исми, отасининг исмлари қисқартиришларсиз кўрсатилади.
  2. «Nikohdan ajralgandan keyingi familiyasi» қатори эр ёки хотиндан бирининг никоҳгача бўлган фамилиясига қайтиш тўғрисида никоҳдан ажралиш ҳақидаги аризасида кўрсатилиши бўйича тўлдирилади.
    Суднинг 1998 йилнинг 1 сентябригача қонуний кучга кирган қарори бўйича никоҳдан ажралишни қайд этиш ҳақида эр ёки хотиндан бири ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилган пайтда ФҲДЁ органига келмаган эр ёки хотиннинг «Nikohdan ajralgandan keyingi familiyasi» қатори тўлдирилмайди.
  3. «5. Yoshi» устунига никоҳдан ажралаётганларнинг ёши (никоҳдан ажралганлик қайд этилаётган кун, ой ва йилга қараб) ёзилади.
    Агар никоҳдан ажралиш қайд этиладиган ой никоҳдан ажралувчиларнинг туғилган ойидан кейин бўлса (туғилган ой билан никоҳдан ажратилиши белгиланган ой бир бўлса, кунига қараб белгиланади), уларнинг ёши қайд этиладиган йил билан туғилган йил ўртасидаги фарққа тенг бўлади.
    Агар никоҳдан ажралганлик қайд этиладиган ой никоҳдан ажралувчиларнинг туғилган ойидан олдин бўлса, уларнинг ёши никоҳдан ажралиш қайд этиладиган йил билан туғилган йил ўртасидаги фарқдан бир йилга кам бўлади.
    Масалан: 2006 йил 12 апрелда никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилди. Эрнинг туғилган вақти 1976 йил 18 февраль бўлса, 2006 – 1976 = 30 ёш. Хотиннинг туғилган вақти 1982 йил 15 август бўлса, 2006 – 1982 – 1 = 23 ёш.
  4. «11. Nechanchi nikohi» устунида далолатнома ёзувининг қоғоз шаклида никоҳдан ажралувчиларнинг нечанчи никоҳи эканлигига қараб «birinchi», «ikkinchi», «uchinchi va undan ortiq» сўзларидан бирининг таги чизилади, далолатнома ёзувининг электрон шаклида тегишли сўз танлаш орқали киритилади.
    (40-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
  5. «12. Ajratilayotgan nikoh» устунида никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувининг рақами, куни, ойи, йили рақам билан тўлдирилади. Никоҳ қайси ФҲДЁ органида ва қаерда қайд этилганлиги тўлиқ ёзилади.
  6. «13. Dalolatnoma yozuvi uchun asos» устунининг:
    «a)» бандида эр-хотиннинг биргаликда берган аризаси, унинг берилган куни, ой, йили ва кирим рақами ёзилади;
    «b)» бандида никоҳдан ажратиш тўғрисида қарор чиқарган суднинг тўлиқ номи, қарор чиққан кун, ой, йил ёзилади;
    «d)» бандида фуқарони бедарак йўқолган ёки муомалага лаёқатсиз деб топган суднинг номи ва фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми, қарор чиққан кун, ой, йил ёзилади;
    «e)» бандида фуқарони озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарган суднинг тўлиқ номи ва фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, ҳукм чиққан кун, ой, йил ёзилади.
  7. «14. 18 yoshga to’lmagan umumiy bolalari soni» устуни рақамларда тўлдирилади. Агар 18 ёшга тўлмаган болалари бўлмаса, «yo’q» деб ёзилади. Бунда далолатнома ёзувининг қоғоз шаклидаги катакча ичига чизиқ тортилади.
    (43-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
  8. «15. Undirilgan davlat boji summasi va to’langanligi to’g’risida belgi» устунида тўланган давлат божининг суммаси, тўлов қоғозининг (патта) рақами ва тўланган куни, ойи, йили кўрсатилади.
  9. «16. Shaxsini tasdiqlovchi hujjatlar» устуни никоҳдан ажралувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари (паспорт ёки ҳарбий гувоҳнома) асосида тўлдирилади.
  10. «17. Ajraluvchilar imzosi» устуни ажралувчилар томонидан имзоланади.

V боб. Ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувининг тўлдирилиши

  1. 1 — 3-устунларда марҳумнинг фамилияси, исми, отасининг исми қисқартиришларсиз ёзилади.
  2. «4. Jinsi» устунидаги «erkak» ёки «ayol» ёхуд «noma’lum» сўзларидан бирининг тагига чизилади.
  3. «5. Millati» устуни марҳумнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида тўлдирилади.
    Агар шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаса, чизиқ тортилади. «Belgilar uchun» устунига «pasport topshirilmadi» деб ёзиб қўйилади.
  4. «7. O’lgan vaqti» устунида ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома асосида марҳумнинг вафот этган санаси (кун, ой ва йил рақам билан) кўрсатилади.
  5. «8. O’lgan joyi» устунида марҳум вафот этган жой номи тўлиқ ёзилади.
  6. «9. O’limning sababi» устуни ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома асосида тўлдирилади.
  7. «10. Tug’ilgan sanasi va joyi» устуни марҳумнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати ва (ёки) ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома асосида тўлдирилади. Бу устунда «davlat», «viloyat, shahar», «tuman, shahar», «shaharcha, qishloq, ovul» сўзларининг тагига тегишлигига қараб чизилади ва номлари тўлиқ ёзилади.
  8. «11. Yashagan joyi (manzili) va shaxsini tasdiqlovchi ma’lumotlar» устунида вафот этган шахснинг яшаган жойи шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида кўрсатилади.
    Паспорт серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги кўрсатилади, агар паспорт ФҲДЁ органига тақдим этилмаган бўлса, ушбу қаторга «Taqdim etilmadi» деб ёзилади ва «19. Belgilar uchun» устунида тақдим этилмаганлик сабаби кўрсатилади.
    (54-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
    Шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган ҳолларда, ёзувлар ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома асосида киритилади.
    16 ёшга тўлмай вафот этганларга нисбатан ўлимни қайд этиш унинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси асосида амалга оширилади, гувоҳноманинг серияси, рақами ва далолатнома ёзувининг рақами, қачон ва қайси ФҲДЁ органи томонидан берилганлиги ёзилади, агар гувоҳнома ФҲДЁ органига тақдим этилмаган бўлса, ушбу қаторга «Taqdim etilmadi» деб ёзилади ва «19. Belgilar uchun» устунида тақдим этилмаганлик сабаби кўрсатилади.
    (54-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
    «Yoshi» қаторида марҳумнинг ёшини тўлдиришда марҳумнинг вафот этган ойи туғилган ойидан кейин бўлса, ёш тўлиқ ҳисобланади.
    (54-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
    Масалан, вафот этган вақти 2006 йил 23 июль, туғилган вақти 1926 йил 10 май бўлса, ёши 2006 – 1926 = 80 ёш.
    Агар марҳумнинг вафот этган ойи туғилган ойидан олдин бўлса, унда марҳумнинг ёши (бир хил ойларда – кун), вафот этган вақти билан туғилган вақтидаги фарқ 1 (бир) йилга кам бўлади.
    Масалан, ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви 2006 йил 27 июнда тўлдирилаётган ва марҳумнинг туғилган вақти 1937 йил 29 декабрь бўлса, 2006 – 1937 – 1 = 68 ёш.
    (54-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
    Агар вафот этган шахснинг туғилган куни, ойи ва йили номаълум бўлса ёки шахси аниқланмаганларнинг ўлимини қайд этишда тиббий муассасанинг хулосасида ёши ва туғилган жойи ҳақида маълумотлар бўлмаса 9-устунга «noma’lum» деб ёзилади.
    «Bir yoshgacha vafot etgan bola» қаторида тирик туғилиб, бир ёшга қадар вафот этган болаларнинг ўлимига қадар неча ой, кун яшагани рақам билан ёзилади.
    (54-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
    «Nechanchi bolasi» қаторида туғилган бола (вафот этган болалари ҳам ҳисобланади, ўлик туғилганлари ҳисобга кирмайди) нечанчи боласи эканлиги рақам билан кўрсатилади.
    (54-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
    «Onaning yoshi» қаторида ёш рақам билан тўлдирилади.
    (54-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
    «Bir yoshgacha vafot etgan bola», «Nechanchi bolasi», «Onaning yoshi» қаторлари 1 ёшгача вафот этган болаларга нисбатан тўлдирилади.
    (54-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
  9. «12. Oilaviy ahvoli» устунида далолатнома ёзувининг қоғоз шаклида «nikohda bo’lmagan», «beva (tul)» ёхуд «ajrashgan» сўзларидан бирининг тагига чизилади, далолатнома ёзувининг электрон шаклида тегишли сўз танлаш орқали киритилади.
    (55-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
  10. «13. Ish joyi (qayerda va kim bo’lib ishlagan)» устунида вафот этган шахснинг иш жойи ва лавозими ёзилади.
  11. «15. O’limni tasdiqlovchi hujjatlar» устунида ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳноманинг рақами, берилган куни, ойи ва йили, ким томонидан (тиббиёт муассасасининг номи) берилганлиги тўлиқ ёзилади.
    a) бандида ўлим ҳақида тиббий гувоҳнома рақами ва берилган санаси рақам билан, шифокорнинг фамилияси, исми ва ота исми тўлиқ ёзилади.
    Масалан: № 315, 10.02.2007-y., Toshkent shahar, Mirzo Ulug’bek tumani 9-sonli oilaviy poliklinika, shifokor Olimova Salima Tursunovna.
    b) бандида фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақида қарор чиқарган суднинг номи ёзилади ва санаси кўрсатилади.
    Масалан, Toshkent shahar fuqarolik ishlari bo’yicha Mirzo Ulug’bek tumanlararo sudi, 13.03.2006-y.
  12. «16. Ariza bilan murojaat etgan shaxsning F.I.O., manzili yoki o’lim haqida ariza bergan muassasaning nomi va manzili» устунида мурожаат этган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми (муассасанинг номи), яшаш манзили (жойлашган ери), қариндошлиги (алоқадорлиги) тўлиқ ёзилади.
  13. «18. Qabristonga va sug’urta kassasiga topshirish uchun ma’lumotnomalarni olganlik to’g’risida belgi» устуни ўлим ҳақидаги гувоҳномани, қабристон ва суғурта кассасига топшириш учун маълумотномаларни олган шахс томонидан имзоланади.
  14. «19. Belgilar uchun» устунига номаълум шахс ва шахси аниқланмаганларнинг ўлими қайд этилганда «murdaning shaxsi aniqlanmagan», «pasport» ёки «tug’ilganlik haqidagi guvohnoma topshirilmadi», туғилиб вафот этган ёки 1 ёшгача вафот этган болаларга «o’lim haqidagi guvohnoma berilmagan» деб белги қўйилади.

VI боб. Якуний қоидалар

  1. Далолатнома ёзувлари тўлдирилгандан сўнг ариза билан мурожаат қилган шахс томонидан ўқиб чиқилади ва имзоланади.
  2. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан келишилган.

Давлат статистика қўмитаси раиси Б.ТЎРАЕВ

2012 йил 16 октябрь

Соғлиқни сақлаш вазири А.АЛИМОВ

2012 йил 16 октябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Б.ХОДИЕВ

2012 йил 16 октябрь

Халқ таълими вазири Т.ШИРИНОВ

2012 йил 16 октябрь


Ҳужжат рақами:  № 234
Қабул қилиниш санаси:  23.10.2012