ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ҚАРОРИ

Касаба уюшмалари органларининг ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш учун йўналтирилган маблағларни сарфлаш
тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 29-сон, 377-модда)

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 17 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1690-1]

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 1-сонга илова), Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 344-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқаруви қарор қиладилар:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2007 йил 15 майдаги 56, М-23, 2007-14 ва 287-В-сон қарори (рўйхат рақами 1690, 2007 йил 14 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 24-сон, 257-модда) билан тасдиқланган Касаба уюшмалари органларининг ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш учун йўналтирилган маблағларни сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Тошкент ш.,
2013 йил 1 июль,
64-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 1 июль,
47-ққ-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 1 июль,
2013-35-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 1 июль,
11/4-сон
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини
ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва
Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 1 июлдаги 64, 47-ққ,
2013-35, 11/4-сон қарорига
ИЛОВА

Касаба уюшмалари органларининг ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш учун йўналтирилган маблағларни сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

1. 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «(рўйхат рақами 1080, 2001 йил 10 ноябрь, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 йил 21-сон)» деган сўзлар «(рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 229-модда)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2.3-бандда:

  • иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
  • «20212 «Нодавлат нотижорат ташкилотларининг талаб қилиб олингунгача депозитлари» баланс ҳисобварағида ижтимоий суғурта бўйича, ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобига олинган йўлланмаларни сотиб олишдан тушган маблағларни ҳам ўз ичига олган ижтимоий суғурта маблағларини, улар белгиланган тартибда тақсимлангунига қадар — 30 фоизи Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига, 70 фоизи ҳудудий бирлашмаларга йўналтирилади, ҳисобга олиш транзит ҳисобварақлари очилади; »;
  • учинчи хатбошидаги «80 фоиз миқдордаги» деган сўзлар «70 фоиз миқдордаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
  • бешинчи хатбошидаги «80 фоизи, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ихтиёрига келиб тушган 20» деган сўзлар «70 фоизи, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ихтиёрига келиб тушган 30» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. 5-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «сметаси» деган сўз «сметаси, қурилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. 6-банднинг «д» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

  • «д) тасдиқланган сметага мувофиқ ижтимоий суғурта маблағларидан БЎСМларни таъминлаш учун дотациялар, БЎСМларни молиялаштириш учун очилган ижтимоий суғурта бўйича жорий ҳисобварақларига ўтказилади; ».

6. 10-банддаги «ягона ижтимоий тўловнинг ҳисобланиши ва тўланиши ҳақидаги, давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий ажратмалар ва бадаллар ҳақидаги йиғма ҳисоботлар нусхаларини» деган сўзлар «ягона ижтимоий тўловнинг ҳисобланиши ва тўланиши ҳақидаги маълумотларни электрон тарзда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.

2013 йил 1 июльКасаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА

Ҳужжат рақами:  № 1690-1
Қабул қилиниш санаси:  01.07.2013