| ![]() |
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН
ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, 11-сон, 341-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 91-сон “Тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 14-сон, 152-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қиладилар:
- Республика ихтисослаштирилган тиббиёт маркази Кенгаши тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Соғлиқни сақлаш вазири | ______________А.Алимов |
Тошкент ш.,
2013 йил « 13 » май, 15-сон | |
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш
ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси | ______________А.Абдухакимов |
Тошкент ш.,
2013 йил « 13 » май, 01/09-26/03-сон | |
Иқтисодиёт вазири | ______________Г.Саидова |
Тошкент ш.,
2013 йил « 13 » май, 32-сон | |
Молия вазири | ______________Р.Азимов |
Тошкент ш.,
2013 йил« 13 » май, 44-сон |
Ҳужжат рақами: 15
Қабул қилиниш санаси: 13.05.2013