Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007йил 19 сентябрдаги ПФ 3923-сонли ва 2011 йил 28 ноябрдаги ПФ 1652-сонли Фармонлари, 2007 йил 2 октябрдаги ПК-700-сонли «Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Қарори хамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 20 ноябрдаги 347-сонли буйруги ижросини таъминлаш максадида

  1. 2013 йил 13 апрел куни соат 10.00 да Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази биносида Республика офтальмологларининг семинари ўтказилсин.
  2. Семинарга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масъулияти Фан ва ўкув юртлари Бош бошқармаси (Ш.Э.Атаханов), Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси (Д.Б. Миразимов) ва Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази (З.У.Сидиқов) зиммасига юклатилсин.
  3. Республика офтальмологларининг семинари дастурини 1-илова;
    - ўринлар тақсимотини 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  4. Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси директори З.У.Сидиқовга:
    - сертификатларни тайёрлаш ва семинар қатнашчиларини ўрнатилган тартибда сертификатлар билан таъминлаш амалга оширилсин.
    - семинар иши якунлангач, 10 кун муддат ичида вазирликнинг Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармасига хисобот топширилсин.
  5. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар хокимияти Соғлиқни сақлаш бошқармаларига, тиббиёт олий ўқув юртлари ректорларига, илмий текшириш институтлари, илмий ва ихтисослаштирилган марказлар директорларига:
    - 2-иловага мувофиқ, семинар ишида қатнашиш учун бош офтальмологлар, Тошкент шаҳар даволаш профилактика муассасалари офталмологлари, ушбу йўналишдаги кафедралар мудирлари ва ходимларни ҳомийлар ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан юбориш юклатилсин.
  6. Мазкур фармойиш ижросини назорати Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи Д.Б. Миразимов зиммасига юклатилсин.
Вазир ўринбосариА.И.Камилов
Ўзбекистон Республикаси
Соғликни сақлаш вазирлигининг
2013 йил «____»________даги
____сонли фармойишига 1-илова
Республика офталмологларининг семинари дастури
ВақтиМавзунинг номиМаърузачи
9:00- 10:00Қатнашувчиларни рўйхатга олиш
10:00- 10:45Республика офталмология хизматининг 2012 йил якунлари таҳлилиСидиқов З.У. – Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия маркази директори, ССВ бош мутахассиси
10:45- 11:30Вилоятларда офталмология ҳизмати (ўрин фондини оптимизациялаш ва боскичма-боскич ўз-ўзини молиялашга ўтиш) тўғрисида-Фаргона вилояти
-Самарканд вилояти
-Бухоро вилояти
-Хоразм вилояти
11:30-11:45Танаффус
Илмий семинар:
11:45-12:00Ангиогенез ингибиторларини офталмологияда қўллаш тўғрисидаТВМОИ офталмология кафедраси доценти – Норматова Н.М.
12:00-12:30МунозараларМодератор – Сидиков З.У.
12:30-12:402013 йил октябр ойида РИКММнинг 10 йиллигига бағишланган ҳалкаро илмий-амалий конференцияни ўтказиш тўғрисидаКаримова М.Х. – Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия маркази директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари
12:40-12:50Музокаралар
Фан ва ўқув юртлари
Бош бошқармаси бошлиғи
Ш.Э.АТАХАНОВ
Ўзбекистон Республикаси
Соғликни сақлаш вазирлигининг
2013 йил «____»________даги
____сонли фармойишига 2-илова
Республика офталмологларининг семинари иштирокчилари учун ўринлар тақсимоти
 
МуассасаларЎринлар
1Қорақолпоғистон Республикаси2
2Андижон вилояти2
 
АндДавТИ1
3Бухоро вилояти2
4БухТИ1
5Жиззах вилояти2
6Қашқадарё вилояти4
7Навои вилояти2
8Наманган вилояти2
9Самарқанд вилояти2
10СамДавТИ1
11Сурхондарё вилояти2
12Сирдарё вилояти2
13Хоразм вилояти2
14Фарғона вилояти4
15Тошкент вилояти20
16Тошкент шахри20
17Тошкент Тиббиёт академияси4
18ТошПИ4
19ТошВМОИ4
20РШТЁИМ2
21Республика клиник офтальмология шифохона4
22Республика Онкология илмий маркази2
23ИТИ, илмий ва ихтисослаштирилган марказлар9
24Хусусий сектор10
25ЖАМИ 110

Эслатма: ўтказиш жойиТошкент шахри, Акмал Икрамов тумани, Кичик халқа йўли, 14-уй.

Фан ва ўқув юртлари
Бош бошқармаси бошлиғи
Ш.Э.АТАХАНОВ

Ҳужжат рақами:  478
Қабул қилиниш санаси:  02.04.2013