О'ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG'LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI

BUYRUQ

2012 йил 30 декабр  388

Тошкент ш.

Магистратура тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш

ҳақидаги буйруқни ижроси тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2012 йил 29 октябр кунидаги “Магистратура тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 418-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида

БУЮРАМАН

1.Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2012 йил 29 октябрдаги “Магистратура тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 418-сон буйруғи (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2012 йил 18 декабр куни 2405-сон билан давлат рўйхатидан ўтган) маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2.Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э.Атаханов ва вазирлик тассаруфидаги тиббиёт олий таълим муассасалари раҳбарларига:

-юқорида қайд этиб ўтилган буйруқ билан тасдиқланган Низомнинг вазирлик тизимидаги ўқув юртлари фаолиятига тегишли қисмлари ижроси тўлиқ таъминлансин;

-икки ҳафта муддат ичида тиббиёт олий таълим муассасалари Низомига тегишли тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин ва тасдиқлаш учун тақдим этилсин;

-бажарилган ишлар ҳақида белгиланган тартибда вазирликка маълумот тақдим этилсин.

3. Мазкур буйруқ ижроси назоратини вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров зиммасига юклатилсин.

В а з и р А.В.Алимов

Киритилди:



Фан ва ўқув юртлари бош

бошқармаси бошлиғи


Ш.Э.Атаханов




Келишилди:



Вазирнинг биринчи ўринбосари


А.А.Худаяров

Назорат инспекцияси бошлиғи


Ў.С.Исмаилов

Юридик ҳизмати бошлиғи


Б.Г.Хажиханов


Ҳужжат рақами:  № 388
Қабул қилиниш санаси:  30.12.2012