O”ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOGLIQNI SAQLASH VAZIRLIGI

BUYRUQ

2013 йил 4 январ №2

Тошкент ш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги

365-сонли қарори ижросини таъминлаш

тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” Фармонини бажариш юзасидан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабридаги 365-сонли “Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида

Б У Ю Р А М А Н

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 365-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот муассасалари раҳбарларига:

- бир ой муддат ичида ўз норматив ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарор асосида мувофиқлаштирилиши таъминлансин.

3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси” бошлиғи Б.А. Хошимовга:

- ушбу қарорнинг 3 бандида келтирилган 2013 йилнинг 1 январидан бошлаб илмий даражаси бўлган шахсларнинг лавозим маошларига қўшимча ҳақ ва бошқа устамалар тўланиши бекор қилинсин.

4. “Узмединфо” маркази директори М.В. Баймухамедовга:

- ушбу қарор ва қарорда келтирилган низом ҳамда иловаларнинг тўлиқ матни Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида жойлаштирилсин.

Мазкур бўйруқнинг ижроси назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.А. Худаяров зиммасига юклатилсин.

Вазир А.В. Алимов


Ҳужжат рақами:  №2
Қабул қилиниш санаси:  04.01.2013