МЕДИЦИНСКИЙ ПОРТАЛ УЗБЕКИСТАНА

Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўгрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

25.04.2018

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб- қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўгрисида” 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналар учун қулай шароит яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Белгилаб қўйилсинки:

а)  оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналар (кейинги ўринларда уй-жойга муҳтож хотин-қизлар деб аталади) учун арзон уй-жойлар қуриш Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида” 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон ҳамда “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 23 октябрдаги ПҚ-3350-сон қарорлари (кейинги ўринларда Дастурлар деб аталади) доирасида амалга оширилади;

б)  уй-жойга муҳтож хотин-қизларга арзон уй-жойлар имтиёзли ипотека кредити асосида белгиланган тартибда туман (шаҳар)лар тоифасидан келиб чиқиб, ҳар йили қуйидаги ҳажмда ажратилади:

I тоифага кирадиган туманларда - биттадан икки, уч қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали) ва бештагача ҳовлидаги иморатлари билан 0,02 гектарли ер участкаларида 2-3 хонали бир қаватли уй-жойлардан;

II тоифага кирадиган туманларда - иккитадан икки, уч қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали) ва саккизтагача ҳовлидаги иморатлари билан 0,02 гектарли ер участкаларида 2-3 хонали бир қаватли уй-жойлардан;

  1. тоифага кирадиган шаҳарларда ҳамда Тошкент шаҳрининг туманларида - олтитагача кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали);
  2. тоифага кирадиган шаҳарларда - ўнтагача кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали);

в)  ногиронлиги бўлган хотин-қизларга кўп қаватли арзон уйларнинг биринчи ва иккинчи қаватларидан хонадонлар ажратилади.

  1. Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда ҳар йили тасдиқланадиган сметалар доирасида уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш учун зарур маблағларни назарда тутиш тўғрисидаги таклифлари инобатга олинсин.
  2. Белгилансинки:

а)  уй-жойга муҳтож хотин-қизлар учун бериладиган арзон уй-жойлар қиймати тўловининг:

25 фоизи Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, талабгор ишлаётган ташкилот ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига (бошланғич бадал сифатида);

75 фоизи ипотека асосида тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари ҳисобига молиялаштирилади;

б)  уй-жойга муҳтож хотин-қизлар учун ажратиладиган имтиёзли кредитларни қоплаш:

талабгорнинг ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

талабгор кам таъминланган, доимий даромадга эга бўлмаган ва кредитни қоплашга лаёқати етарли бўлмаган тақдирда у ишлаётган ташкилот, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

  1. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда уй-жойга муҳтож хотин-қизлар уй-жой билан таъминланиши оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсинлар.
  2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А.Арипов

 

 

Хужжатнинг тўлиқ матни билан қуйидаги манзил орқали танишишингиз мумкин.


Ҳужжат рақами:  № 285
Қабул қилиниш санаси:  12.04.2018
Ҳужжат:  Загрузить


Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2011 Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft