|
  |
МЕДИЦИНСКИЙ ПОРТАЛ УЗБЕКИСТАНА |
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг мехнатидан фойдаланувчи
корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ногиронлиги бўлган шахслар банд
бўлган иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг
жарохатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича
санитария-техник холатни паспортлаштириш тартиби тўгрисидаги
низомни тасдиклаш хакида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон “Ходимлар меҳнатини муҳофаза килиш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш тўгрисида”ги карорига мувофиқ буюраман:
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А.Хаитов
Тошкент ш.,
2018 йил 25 январь
4-Б сон
Ўзбекистон Республикаси
бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг
2018 йил 25 январдаги 4-Б-сон буйругига
ИЛОВА
Ногиронлнги бўлган шахсларнинг мехнатидан фойдаланувчи
корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ногиронлиги бўлгаи шахслар банд
бўлган иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг
жарохатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича
санитария-техник холатни паспортлаштириш тартиби тўгрисидагн
низом
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўгрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон “Ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан (бундан буён матнда атгестация деб юритилади) ўтказиш натижалари юзасидан санитария-техник ҳолатни паспортлаштириш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ташкилотларда ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларини аттестациядан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарори билан тасдиқланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
2. Ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларини аттестациядан ўтказиш натижасида ташкилотнинг аттестация комиссияси томонидан ташкилотдаги санитария-техник ҳолатнинг паспорти (бундан буён матнда паспорт деб юритилади) тузилади.
3. Паспорт ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади ва ташкилотда сақланади.
2-боб. Паспортни расмийлаштириш
4. Паспорт мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.
5. Паспорт қуйидаги маълумотлардан иборат бўлади:
ташкилотнинг номи, идоравий мансублиги (агар идоравий мансуб бўлса) ҳамда манзили кўрсатилган титул варақ;
ташкилот ходимлари тўгрисида умумий маълумотлар (1-жадвал);
ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжлари учун мослаштирилган санитария- маиший ва ёрдамчи хоналар ва жиҳозлар ҳамда яратилган қулайликлар тўғрисида маълумотлар (2-жадвал);
ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиладиган бўлинма (цех) тўғрисида маълумотлар (3-жадвал);
ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиладиган бўлинмадаги (цехдаги) ходимлар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган жойлар сони тўғрисида маълумотлар (4-жадвал);
ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиладиган бўлинмадаги (цехдаги) иш жойларининг меҳнат шароитлари ҳолати тўғрисида маълумотлар.
Паспортга Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарори билан тасдикланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўгрисидаги низомда белгиланган тартибда тўлдирилган иш жойининг меҳнат шароитлари харитаси илова қилинади.
Бунда:
ходимларнинг умумий сони ташкилотнинг маълумотига кўра аниқланади;
ногиронлиги бўлган шахслар ҳақида (ногиронлик гуруҳи) аниқ маълумотларни киритиш учун тиббий-меҳнат эксперт комиссияси маълумотларидан фойдаланилади;
малакасини оширган ёки янги касбни эгаллаган ногиронлиги бўлган шахслар малакасини оширганлигини ёхуд янги касбни эгаллаганлигини тасдиқловчи ҳужжатга асосан аниқланади.
Бунда 2-жадвалнинг 3-устунида ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилиши лозим бўлган хоналарнинг (жиҳозларнинг, яратилган бошқа қулайликларнинг) сони санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларидан келиб чиқиб кўрсатилади.
Бунда ногиронлиги бўлган шахслар ҳақида (ногиронлик гуруҳи) аниқ маълумотларни киритиш учун тиббий-меҳнат эксперт комиссияси маълумотларидан фойдаланилади.
З-боб. Якуний қоида
11. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Согликни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши билан келишилган.
Соғлиқни сақлаш вазири А. Шадманов
2018 йил 23 январь
Ўзбекистон касаба
Федерацияси Кенгаши К. Рафиков
2018 йил 24 январь
|
Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2011 Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft |