|
МЕДИЦИНСКИЙ ПОРТАЛ УЗБЕКИСТАНА |
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИ
БУЙРУҒИ
Касб-қунар коллежлари базасида бўш иш ўринлари ва ўз бизнесини
бошлашга кўмаклашиш ярмаркаларини ўтказиш бўйича
намунавий регламентни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:
Вазир А.Хаитов
Ташкент ш.,
2017 йил 29 декабрь,
57-Б-сон
Бандлик ва меҳнат
муносабатлари вазирининг
2017 йил 29 декабрдаги
57-Б-сон буйруғига
ИЛОВА
Касб-ҳунар коллежлари базасида бўш иш ўринлари ва ўз бизнесини
бошлашга кўмаклашиш ярмаркаларини ўтказиш бўйича
НАМУНАВИЙ РЕГЛАМЕНТ
Мазкур Намунавий регламент Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ касб-ҳунар коллежлари базасида бўш иш ўринлари ва ўз бизнесини бошлашга кўмаклашиш ярмаркаларини (бундан буён матнда ярмарка деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
ярмарка ташкилотчиси - ярмаркани ташкил этиттт ва ўтказиш мажбуриятини ўз зиммасига олган ташкилот (ташкилотлар);
ярмарка иштирокчилари - касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, ишсизлар, бўш иш ўринлари мавжуд бўлган ташкилотлар, мини технологияларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи ва бошқа ташкилотлар, тижорат банклари, шунингдек ярмаркада иштирок этиш истагини билдирган бошқа жисмоний ва юридик шахслар.
Ярмарка ташкилотчиси томонидан тасдиқланадиган ярмарка ўтказиш регламенти қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур Намунавий регламентга зид бўлмаслиги лозим.
Дастурда ярмарка ташкилотчиси, ярмарка ўтказиладиган жойнинг манзили, ярмарка ўтказиш санаси, вақти, ярмарка иштирокчилари ҳақидаги маълумот кўрсатилади.
2-боб. Ярмарка ўтказишни ташкил этиш
Ярмарка ташкилотчиси тақдим этилган маълумотларга асосан ярмаркада иштирок этиш истагини билдирган ташкилотлар бўйича уларнинг фаолият соҳасини кўрсатган ҳолда рўйхат шакллантиради.
З-боб. Ярмаркани ўтказиш
жамоат хавфсизлиги, одамларнинг ҳаёти ва соғлигига хавф тугдирувчи, ярмаркани ташкил қилиш ва ўтказишнинг белгиланган тартибини бузувчи ёки бундай ҳатти- ҳаракатларни содир қилишга ундовчи ҳаракатларни бажариш;
ярмарка ўтказилаётган жойга совуқ, ўқотар, газли ёки бошқа қуроллар, пиротехника буюмлари, ўқ-дорилар, осон алангаланадиган ва заҳарли моддалар, санчувчи, кесувчи ва бошқа предметларни, шунингдек фойдаланилиши одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириши ёки фуқаролар ва ташкилотларга моддий зарар етказиши мумкин бўлган махсус тайёрланган ёки мослаштирилган предметларни олиб кириш;
ярмарка ўтказилаётган жойга ҳайвонлар билан келиш;
белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган нодавлат нотижорат ташкилотларининг эмблемалари, рамзлари, байроқлари ва вимпелларидан, шунингдек мазмуни лсамиятнинг ахлоқий асосларини, умуминсоний қадриятларни бузишга қаратилган, шунингдек конституциявий тузумни ноқонуний ўзгартириш ёки Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий яхлитлигини бузиш, уруш, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилиш, ижтимоий, ирқий, миллатчилик ва диний адоватни қўзгатиш, қонун ҳужжатлари билан тақиқланган бошқа қилмишларни содир этиш мақсадидаги эмблемалар, рамзлар, байроқлар, вимпеллар, плакатлар, транспарантлар ва бошқа воситалардан фойдаланиш;
маст ҳолатда ёки гиёҳванд воситалар, психотроп ёки бошқа моддаларни истеъмол қилиш оқибатида инсоннинг интеллектуал-ирода фаолиятига таъсир кўрсатувчи ҳолатда бўлиш тақиқланади.
тижорат банкларининг вакиллари - ярмарка иштирокчиларига тижорат кредитини ажратиш билан боглиқ масалалар юзасидан тегишли тавсиялар ва зарур маълумотларни;
бўш иш ўринлари мавжуд бўлган ташкилотлар - ўзида мавжуд бўлган бўш иш ўринлари ҳақида, ишнинг хусусияти ва тахминий ойлик маоши тўғрисидаги маълумотларни;
мини технологияларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан шугулланувчи ва бошқа ташкилотлар - бизнес лойиҳалар, лизинг орқали берилиши мумкин бўлган техника ва асбоб ускуналар, ишлаб чиқариш соҳасининг афзалликлари, шунингдек ўз бизнесини бошламоқчи бўлган шахсларни қизиқтирадиган бошқа маълумотларни берадилар.
4-боб.Якуний қоида
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Раиси 2017 йил 29 декабрь
|
Б.Парпиев
|
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси 2017 йил 29 декабрь
|
М.Нурмуратов |
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, махсус, касб-хунар таълими маркази директори 2017 йил 29 декабрь
|
М. Холмухамедов
|
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси 2017 йил 29 декабрь
|
А. Икрамов
|
Ўзбекистон Республикаси 2017 йил 29 декабрь
|
П. Бобожонов
|
Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2011 Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft |