|
МЕДИЦИНСКИЙ ПОРТАЛ УЗБЕКИСТАНА |
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 23 майдаги ПҚ-2993-сон қарорига мувофиқ миллий маданий марказлар, дўстлик жамиятлари, ижодий уюшмалар, давлат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятини идоралараро мувофиқлаштиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири А.Арипов
Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил “ 25 ” декабрдаги
1018 -сон қарорига
1-илова
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро
муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари
қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
Жамоатчилик кенгаши Қўмита ҳузурида тузилади ҳамда унинг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудига нисбатан татбиқ этилади.
Қўмитанинг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор фаолиятининг энг муҳим масалалари юзасидан жамоатчилик фикрининг тизимли мониторинги олиб борилишини ва ҳар томонлама таҳлил қилинишини амалга ошириш;
Қўмита фаолиятига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек ички идоравий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, уларнинг Қўмита ходимлари ўртасида муҳокамасини ташкил қилишда иштирок этиш;
Қўмита фаолияти самарадорлигини такомиллаштириш юзасидан мазкур органда соглом маънавий-руҳий ҳолатни, қонунийлик, юқори хуқуқий маданият ва ахлоқийликни таъминлаш борасида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
Қўмита фаолияти бўйича тушунтириш ва маърифий ишларни олиб боришни тизимли ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Қўмита фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар мониторингини олиб бориш.
фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Қўмита фаолиятига оид ташаббус ва мурожаатларини кўриб чиқишда иштирок этади, уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича Қўмитага тегишли таклифлар тайёрлайди;
Қўмита билан фукаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг самарали шакл ва усулларда ўзаро ҳамкорлиги таҳлилини амалга оширади, шунингдек, уларни такомиллаштириш б}шича таклифларни ишлаб чиқади;
Қўмита фаолиятига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек ички идоравий ҳужжатларни такомиллаштириш, улардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ҳамда ушбу таклифларни ходимлар ўртасида муҳокама қилиш бўйича тадбирларни ташкил қилишда иштирок этади;
Қўмитада қонунийлик, юқори ҳуқуқий маданият ва ахлоқийликни таъминлаш, ходимларда Ватанга садоқат ва қонунларга ҳурмат руҳини кучайтириш, уларни ижтимоий, сиёсий, психологик ва маънавий-маърифий жиҳатдан юксалтириш бўйича таклифлар тайёрлайди, ушбу соҳада маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни ташкил этишда иштирок этади, шунингдек, бу борадаги илмий-маърифий ва ўқув адабиётларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Қўмита фаолиятини ислоҳ қилиш бўйича мамлакат ҳудудида ва хорижда амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар ҳақида мунтазам равишда маълумот беради ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал қилиш, камчиликларни бартараф қилиш ҳақида таклифлар ишлаб чиқади;
Қўмита фаолиятини ислоҳ қилишга бағишланган илмий-назарий ва илмий- амалий анжуманлар, семинарлар, “давра суҳбатлари”ни ташкил қилишда иштирок этади;
Қўмита фаолиятини расмий веб-сайтларда ҳамда оммавий ахборот воситаларида ёритиш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижаларини таҳлил қилади, уларнинг самарадорлигини ошириш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
ўз вазифаларини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда фуқаролар билан ҳамкорлик қилади.
ўз ваколатлари доирасида Қўмитадан керакли ҳужжатларни, статистик ва таҳлилий маълумотларни сўраб олиш ва қабул қилиш;
Жамоатчилик кенгаши ваколатига тегишли масалаларни ҳал қилиш учун Жамоатчилик кенгаши аъзоларидан иборат жамоатчилик комиссияларини ташкил этиш;
Қўмита раҳбари билан келишган ҳолда Қўмитада ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш;
ходимлар (хизматдан бўшатилган ходимлар) ҳамда улар оила аъзоларининг конституциявий ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини тахдилий ўрганиш;
Қўмитага Жамоатчилик кенгаши ваколатига тегишли масалалар бўйича таклифлар киритиш;
Қўмита ва Жамоатчилик кенгаши томонидан ташкил этиладиган тадбирларга давлат, жамоат, маданият ва санъат арбоблари, олимлар, мутахассислар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини жалб қилиш, шунингдек, улар билан ҳамкорликда тадбирлар ташкил қилиш;
Жамоатчилик кенгашининг фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш.
Жамоатчилик кенгаши қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, вазирликлар ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, мазкур Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилиш;
фойдаланиш доираси чекланган тоифадаги ҳужжатлар билан ишлаш қоидаларига қатъий риоя қилиш.
Жамоатчилик кенгаши қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.
З-боб. Жамоатчилик кенгашининг таркиби
Жамоатчилик кенгашининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Жамоатчилик кенгаши аъзоси бошқа ишга ўттан тақдирда, унинг ўрнига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки унинг вазифасини бажариш зиммасига юкланган шахс киритилади.
Қўмита ходимлари, фахрийлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа фуқаролари Жамоатчилик кенгашининг таркибига киритилиши мумкин.
Жамоатчилик кенгаши мажлисини чақириш ва кун тартибини белгилаш;
Жамоатчилик кенгаши мажлисига раислик килиш;
Жамоатчилик кенгашининг иш режаси, Жамоатчилик кенгаши мажлисининг баённомаси ва Жамоатчилик кенгашининг иш юритувига оид бошқа ҳужжатларини тасдиқлаш;
Жамоатчилик кенгаши қарорларининг бажарилишини назорат қилиш;
Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг уларга қўйилган топшириқларни бажариш ишини ва фаолиятини мувофиқлаштириш;
Вазирлар Маҳкамасига Жамоатчилик кенгашига кирувчи шахсларни унинг таркибидан чиқариш бўйича таклифларни киритиш.
Жамоатчилик кенгаши раиси бўлмаганда жамоатчилик кенгаши мажлисларига раислик қилади;
Жамоатчилик кенгаши қарорлари бажарилишини назорат қилиш ишларини ташкил этади;
фуқароларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади ҳамда ариза, таклиф ва шикоятларни кўриб чиқиш ишларини ташкил этади;
қонун ҳужжатлари ва Жамоатчилик кенгаши қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Жамоатчилик кенгашининг мажлисига керакли ҳужжатлар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
Жамоатчилик кенгаши мажлисининг кун тартиби бўйича ўтишини ташкил этади;
Жамоатчилик кенгаши раиси билан мажлис ўтказиш муддати, жойи ҳамда таклиф қилинувчилар ҳақида маслаҳатлашади;
Жамоатчилик кенгаши аъзолари ва таклиф қилинган шахсларни мажлис ўтказиш жойи, санаси ва вақти ҳақида хабардор қилади;
Жамоатчилик кенгаши қарорларининг бажарилиши мониторингини олиб боради ва унинг натижаларини Жамоатчилик кенгаши мажлисида кўриб чиқиш бўйича таклиф киритади;
Жамоатчилик кенгаши баённомасини расмийлаштиради ҳамда тасдиқланган баённомани Жамоатчилик кенгаши аъзоларига ва бошқа манфаатдор шахсларга юборилишини таъминлайди.
Жамоатчилик кенгаши мажлисларида кўриладиган масалаларни ҳал қилиш ва муҳокама қилишда ўз ваколатларини бериш ҳуқуқисиз қатнашадилар. Жамоатчилик кенгаши аъзолари айрим ҳолларда жамоатчилик кенгаши мажлисларида қатнаша олмаган тақдирда ўз фикрларини ёзма тарзда Жамоатчилик кенгаши масъул котибига такдим этишлари мумкин. Кўрсатиб ўтилган фикрлар мажлисда кўриб чиқилади ва овоз беришда ҳисобга олинади;
Қўмита фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ички идоравий ҳужжатларни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқадилар;
ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича Жамоатчилик кенгашига таклифлар киритадилар.
Жамоатчилик кенгаши фаолиятининг методик, ташкилий-ҳуқуқий, ташкилий- техник таъминот масалаларини ҳал қилади;
Жамоатчилик кенгашининг иш режалари лойиҳаларини тайёрлайди, Жамоатчилик кенгашига кўриб чиқиш учун киритади ва тасдиқланган иш режасининг бажарилишини таъминлайди;
Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги мажлисига барча зарур ҳужжатларни тайёрлайди, Қўмита ходимларидан керакли ҳужжатлар ва маълумотларни сўраб олади;
Жамоатчилик кенгаши мажлиси кун тартибидаги масалалар бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;
Жамоатчилик кенгаши ваколатларига кирувчи мурожаатларни кўриб чиқади ва тегишли ҳужжатларни тайёрлайди;
Жамоатчилик кенгаши томонидан берилган бошқа вазифаларни амалга оширади.
Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг унинг фаолиятида иштирок этиши тартиби;
Жамоатчилик кенгаши йиғилишларини ўтказилиш муддатлари ва тартиби;
Жамоатчилик кенгаши доимий ишчи органининг иш тартиби;
Жамотчилик кенгаши комиссияси фаолияти ва тузилиши тартиби, шунингдек, раҳбар ваколатлари ва уни сайлаш тартиби;
Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг ваколатларини тўхтатиш ва тугатиш тартиби;
Жамоатчилик кенгаши қарорларининг тузилиши ва уларни қабул қилиш тартиби;
Жамоатчилик кенгашида тадбирларга тайёргарлик кўриш ва тадбирларни ўтказиш тартиби;
Жамоатчилик кенгаши фаолияти тартибига доир бошқа масалалар.
Жамоатчилик кенгаши раиси Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг камида учдан бир қисмининг ёзма мурожаати асосида навбатдан ташқари мажлис чақириши мумкин.
Жамоатчилик кенгаши мажлисига таклиф қилинувчи шахслар рўйхати Жамоатчилик кенгаши раиси ва Жамоатчилик кенгаши аъзолари билан келишган ҳолда Жамоатчилик кенгаши котиби томонидан шакллантирилади.
Жамоатчилик кенгаши мажлисларида Қўмита раҳбарининг ўринбосарлари ёки бошқа ходимлар иштирок этиши мумкин.
Агар мажлис олиб бориш учун кворум шаклланмаса, Жамоатчилик кенгашининг янги мажлис ўтказиш санаси эълон қилинади.
Жамоатчилик кенгашининг қарори тавсиявий характерга эгадир. Агар қарор Қўмита томонидан маъқулланмаса, Қўмита қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн кундан кечикмасдан Жамоатчилик кенгашига асослантирилган жавобини такдим қилади.
б-боб. Якунловчи қоидалар
шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади. .
Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил "25" декабрдаги
1018-сон карорига
2-илова
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро
муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси
ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши
ТАРКИБИ
|
Лавозимига кўра
|
Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси, Жамоатчилик кенгаши раиси
|
|
Лавозимига кўра
|
Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси ўринбосари, Жамоатчшшк кенгаши раисининг ўринбосари
|
|
Ишанходжаев Камолиддин Нуриддинович |
Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси ўринбосари, Жамоатчилик кенгаши раисининг ўринбосари
|
|
Камилов Камалджан Сабитджанович
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти девони масъул ходими (келишув асосида)
|
|
Ахмеджанов Карим Бакиджанович
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси проректори
|
|
Назарбеков Озод Аҳмадович
|
Маданият вазирининг биринчи ўринбосари
|
|
Ниязходжаев Саидикрам Пархатович
|
Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари
|
|
Саидов Акмал Холматович
|
Инсон ҳуқуқлари бўиича. Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори
|
|
Маъруфова Гулнора Маҳмудовна
|
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари
|
|
Латипов Исфандиёр Худоёрович
|
“Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси раиси |
|
Жавлонов Шавкат Сардарович
|
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси |
|
Мелиев Худоёр Хуррамович
|
Адлия вазирлиги бошқармаси бошлиғи
|
|
Турдиқулов Шуҳрат Худойқулович
|
Тошкент шаҳри ҳокимининг ўринбосари, шаҳар миллий-маданий марказлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси
|
|
Юсупов Ортиқбек Одилович
|
Дин ишлари бўйича қўмита раиси
|
|
Таджиев Одил Патихджанович
|
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари
|
|
Жалилов Шуҳрат Илхамович |
- '‘Нуроний” жамғармаси раиси |
|
Абдуллаев Рустам |
- Бастакорлар уюшмаси раиси |
|
Нуритдинов Акмал Вахобжонович |
- Ўзбекистон Бадиий академияси раиси |
|
Қодиров Алишер |
- Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари |
|
Маҳмадалиев Бахтиёр Хасанович |
- Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раисининг ўринбосари |
|
Саидов Сирожиддин Салохович |
- Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари |
|
Нуритдинов Хайрулла Боқижонович |
- Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари |
|
Мансуров Комил Тоҳирович |
- Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори ўринбосари |
|
Абдухалимов Бахром Абдурахимович |
Ўзбекистон Фанлар академияси вицеғпрезиденти |
|
Зокиров Орифхон Анварович |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маданият, санъат ва ёшлари сиёсати масалалари ахборот тахлил департаментининг бош мутахассиси |
|
Лавозимига кўра |
Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси маъсул ходими, Жамоатчилик кенгаши маъсул котиби |
|
Лавозимига кўра |
Дўстлик жамиятлари ва Миллий маданий марказлар раҳбарлари |
|
Изоҳ. Жамоатчилик кенгаиш аъзоси бюшца шига ўтгаи тацдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга яиги таиинланган ёки унинг вазифасини бажариш зиммасига юкчаиган шахс киритилади.
Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2011 Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft |