|
  |
МЕДИЦИНСКИЙ ПОРТАЛ УЗБЕКИСТАНА |
Давлат илмий-техника дастурларини бажаришда иштирок этувчи илмий-тадқиқот ва олий
таълим муассасаларини илмнй, технологик ва лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш
(қўшнмча жиҳозлаш) ва илмий лабораторияларни зарур сарфланувчи материаллар ва бутловчи
қисмлар билан узлуксиз таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида (кўчирма)
Кун тартибидаги масалаларни ҳар томонлама чуқур муҳокама қилиб, Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси
Бош вазири,
Давлат комиссияси раиси А. Арипов
Тошкент ш.,
2017 йил 20 сентябрь,
2-сон
Фан ва технологиялар бўйича
Давлат комиссиясининг 2017 йил
20 сентябрдаги 2-сои қарорига
1-илова
Давлат илмий-техника дастурларини бажаришда иштирок этувчи илмий-тадкиқот ва олий таълим муассасаларини илмий,
технологик ва лабораторня асбоб-ускуналари билан жихозлаш(қўшимча жихозлаш) ва илмий лабораторияларни зарур
сарфланувчи материаллар ва бутловчи қисмлар биланузлуксиз таъминлаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон “Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 майдаги 302-сон “Илмий- тадқиқот фаолиятини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий- техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) маблағлари ҳисобидан илмий лабораторияларни барпо қилиш ҳамда давлат илмий-техника дастурларини амалга оширишда иштирок этувчи илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий лабораториялари учун қўшимча замонавий илмий асбоб-ускуналар, зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан узлуксиз таъминлаш бўйича лойиҳалар танловларини ўтказиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий коида
2-боб. Буюртмалар учун танлов ўтказиш
илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг расмий мурожаати;
буюртманинг илмий ёки иқтисодий самарадорлиги юзасидан тўлиқ маълумот;
буюртманинг тўлиқ спецификацияси;
ишлаб чиқарувчи ёки расмий етказиб берувчи вакилларнинг дастлабки тижорат таклифлари ҳамда ишлаб чиқарувчи давлат номи.
Давлат ва жамият қурилиши;
Энергетика, энергия ва ресурстежамкорлик ва қайта тикланувчи энергия манбалари;
Ахборотлаштириш ва ахборот-коммуникация технологиялари;
Қишлоқ хўжалиги;
Тиббиёт ва фармакология;
Кимёвий технологиялар ва нанотехнологиялар;
Геология-минералогия, сейсмология ва сесмик барқарорлик.
Бунда эксперт гуруҳи раҳбари, зарур ҳолларда тор ихтисослашувдаги қўшимча мутахассисларни (шу жумладан, ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотларидан) экспертиза ишига жапб қилиши мумкин. Эксперт гуруҳи таркибининг сони тоқ бўлиши лозим.
Агентлик йирик буюртмаларни амалга оширишда эксперт гуруҳлари фаолиятига Жамгарма билан кслишилган ҳолда халқаро маслаҳатчиларни жалб қилиши мумкин.
З-боб. Буюртмаларни молиялаштириш
Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси, “Ўзтрейд” АЖ ва буюртмани берган илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасаси ўртасида уч томонлама шартнома тузилади;
“Ўзтрейд” АЖ бслгиланган тартибда ўтказилган хорижий етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчиларни танлаш асосида улар билан товар етказиб бериш1а (шу жумладан, зарурият бўлганида товарни илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасасига стказиб бсриш, ишга зушириш-созлаш ва бошқа тегишли ишларни амалга оширишга) тегишли контрактларни тузади, шунингдек хорижий валютада молиялаштиришни очиш учун Жамгармага буюртманома беради;
“Ўзтрейд” АЖдан товарни қабул қилиб олиш буюртмани бсрган тсгишли илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасаси томонидан бепул асосда амалга оширилади. Бунда товар етказиб берилганлигини тасдиқловчи хужжатларнинг нусхалари Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига “Ўзтрейд” АЖ томонидан тақдим этилади.
|
Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2011 Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft |