|
  |
МЕДИЦИНСКИЙ ПОРТАЛ УЗБЕКИСТАНА |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тиббиёт ва таълим муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2017 йил 21 августдаги ПК-3231-сон қарори ижроси юзасидан Вазирлар Махкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов
Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 24 октябрдаги 870-сон қарорига
1-илова
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Давлат молиявий назорати бош бошқармаси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар давлат молиявий назорати бонқармалари (кейинги ўринларда худудий бошқармалар деб аталади) ўз фаолиятида бевосита Бош бошқармага бўйсунадилар ва ҳисобот берадилар.
2-боб. Бош бошқарма ва унинг худудий бошқармаларининг
вазифалари ва функциялари
бюджет ташкилотларида бюджет маблағларини бошқариш ва бюджет хисобини юритиш бўйича махсус автоматлаштирилган дастурий маҳсулотлар воситасида бюджет ташкилотларининг молиявий фаолиятини доимий мониторинг қилиш;
бюджет қонунчилигига риоя этиш бўйича бюджет ташкилотлари билан тизимли асосда профилактика ишларини олиб бориш;
бюджет ташкилотларида аниқланаётган пул маблағлари ва моддий бойликларни талон-торож қилиш, камомадларга йўл қўйиш, харажатлар сметаси ва штатлар жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда ижро этиш тартибини бузиш ва бюджет қонунчилигини бошқача тарзда бузиш ҳолатларини чуқур тахлил қилиш ва уларни содир этиш шарт-шароитларини бартараф қилиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
масофавий назоратни кенг кўламда қўллаш, замонавий ахборот технологиялари ва маълумотлар базаси воситасида текшириш объектлари ва мақсадларини аниқлаш йўли билан кам самарали тафтишларни қисқартириш билан бир вақтда бюджет ташкилотларини текшириш самарадорлигини ошириш;
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджета маблағлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан фойдаланишда бюджет қонунчилигига ҳамда бюджет ва смета-штат интизомига риоя этилиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси томонидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинган кредитлардан (қарзлардан), шунингдек инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш;
давлат мақсадли ва бошқа жамғармалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги бошқа жамғармалар маблағларидан фойдаланишда қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш;
молия инспектори лавозими жорий этилган ташкилотларда акциз солиғини тўғри хисобланиши ва ўз вақтида тўланиши юзасидан назорат ўрнатиш.
а) бюджет ташкилотларида бюджет маблағларини бошқариш ва бюджет ҳисобини юритиш бўйича махсус автоматлаштирилган дастурий маҳсулотлар воситасида бюджет ташкилотларининг молиявий фаолиятини доимий мониторинг қилиш соҳасида:
харажатлар сметасига киритилган бюджетдан ажратиладиган маблағларни хаққонийлиги ва уларни амалдаги нормативларга мувофиқлиги юзасидан дастлабки назоратни ўтказиш;
мехнатга ҳақ тўлаш бўйича белгиланган разрядларга, лавозим маошлари, устамалар, иш ҳақига қўшимчалар ва бошқа тўловлар миқдорларига риоя этилиши устидан дастлабки назоратни амалга ошириш;
ходимларнинг белгилаб қўйилган чекланган умумий сонига, ходимларнинг тоифалари ўртасидаги ўзаро нисбат нормативларига, намунавий штат нормативларига риоя этилиши юзасидан дастлабки назоратни амалга ошириш;
тарификация рўйхатларини тузишнинг қонун хужжатлари билан белгиланган тартиби ва нормативларига риоя этилиши юзасидан дастлабки назоратни ўтказиш;
б) бюджет қонунчилигига риоя этиш бўйича бюджет ташкилотлари билан тизимли асосда профилактика ишларини олиб бориш соҳасида:
бюджет тизими бюджетлари ҳаражатларини режалаштириш даврида профилактика ишларини кучайтириш ва унинг самарадорлигини ошириш;
электрон тарзда бюджет тизими бюджетлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги жамғармалар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси маблағларининг ҳаракати тўғрисида тегишли манбалардан олинадиган маълумотларни таҳлил қилиш асосида молиявий хуқуқбузарликларни содир этилиши хавфи мавжуд бўлган молиявий назорат объектида профилактика ишларини олиб бориш;
ҳудудий молия органлари ва ғазначилик бўлинмаларида бюджет қонунчилигига риоя этилишини таъминлаш юзасидан профилактика ишларини олиб бориш;
в) бюджет ташкилотларида аниқланаётган пул маблағлари ва моддий бойликларни талон-торож қилиш, камомадларга йўл куйиш, харажатлар сметаси ва штатлар жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда ижро этиш тартибини бузиш ва бюджет қонунчилигини бошқача тарзда бузиш ҳолатларини чуқур таҳлил қилиш ва уларни содир этиш шарт-шароитларини бартараф қилиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш соҳасида:
молиявий ҳуқуқбузарликлар профилактикасини олиб бориш учун маълумотлар базасини шакллантириш, умумлаштириш ва хисобини юритиш;
бюджет тизими бюджетлари ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги жағармалар маблағларидан фойдаланишда масофадан кузатиш тизимини ва камерал назоратни жорий этиш орқали текширишлар самарадорлигини ошириш;
молиявий назорат ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси шакллари ҳамда усулларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
аниқланаётган тизимли ва характерли молиявий ҳуқуқбузарликларни тахлил қилиш ва уларни бартараф этиш юзасидан Давлат молиявий назоратини такомиллаштириш бўйича идоралараро кенгашга тегишли таклифлар киритиш;
г) масофавий назоратни кенг кўламда қўллаш, замонавий ахборот технологиялари ва маълумотлар базаси воситасида текшириш объектлари ва мақсадларини аниқлаш йўли билан кам самарали тафтишларни қисқартириш билан бир вақтда бюджет ташкилотларини текшириш самарадорлигини ошириш соҳасида:
бир худуд ёки сохада аниқланган характерли молиявий ҳуқуқбузарликлар юзасидан республика худудидаги назорат объектларида тизимли текширишларни ўтказиш;
молиявий ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабабларини ва уларга имкон яратувчи шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича молиявий назорат объектларига тақдимномалар киритиш;
бюджет тизими бюджетлари маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва мақбуллаштириш бўйича таҳлилий ишларни амалга ошириш ҳамда тегишли таклифлар ишлаб чиқиш;
д) Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджеты маблағлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан фойдаланишда бюджет қонунчилигига ҳамда бюджет ва смета-штат интизомига риоя этилиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш соҳасида:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджета ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан мақсадли фойдаланилишида бюджет ва смета-штат интизомига риоя этилиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш;
давлат инвестиция дастурларини амалга ошириш учун марказлашган манбалардан ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш;
ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тўловлари учун ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик муассасалари томонидан чет эл валютасидаги маблағлардан тўғри ва мақсадли фойдаланилиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш;
бюджет ссудаларидан мақсадли фойдаланилиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш;
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибига риоя этилиши юзасидан давлат молиявий назоратини амалга ошириш;
давлат харидлари соҳасидаги қонун хужжатларига риоя этилиши юзасидан молиявий назоратни амалга ошириш;
қонун хужжатларининг аввалги тафтишда ёки текширишда аниқланган бузилиши холларини бартараф этиш юзасидан назорат тартибидаги текширишларни ташкил этиш;
давлат назорати хужжатларини умумлаштириш, улар юзасидан тегишли ахборотлар ва таклифлар тайёрлаш;
давлат молиявий назорати натижаларида аниқланган хато-камчиликларни бартараф этиш, мақсадсиз ва ноқонуний харажатларни, пул маблағлари ва товар- моддий бойликлар камомадини ундириш, назорат объекти айбдор шахсларини жавобгарликка тортиш юзасидан тақдимномалар тайёрлаш;
назорат тадбирларини мувофиқлаштириш ва услубий жиҳатдан таъминлаш;
маъмурий хуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш, қонунда кўзда тутилган маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорлари и ижро этилишини ташкиллаштириш;
давлат молиявий назорати натижалари бўйича ҳуқуқни мухофаза килувчи органларга топширилган материаллар харакатини мониторинг қилиш;
е) Ўзбекистон Республикаси томонидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинган кредитлардан (қарзлардан), шунингдек инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш соҳасида:
Ўзбекистон Республикаси томонидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинган кредитлардан (қарзлардан) ва кредит линияларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан молиявий назоратни амалга ошириш;
инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан молиявий назоратни амалга ошириш;
инвестиция лойиҳалари учун бюджет тизими бюджетлари ҳамда грант маблағлари ҳисобидан ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши, лойиха- смета хужжатларига риоя этилиши устидан давлат молиявий назоратини амалга ошириш;
ж) давлат мақсадли ва бошца жамғармалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги жамғармалар маблағларидан фойдаланишда қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш соҳасида:
давлат мақсадли жамғармалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги жамғармалар маблағларидан фойдаланилиши юзасидан молиявий назоратни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва унинг таркибидаги ташкилотларни сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасидан ажратилган маблағларидан мақсадли фойдаланиши юзасидан молиявий назоратни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари хисобидан буюртмачи-ташкилотларга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан молиявий назоратни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг маблағлари хисобидан йўл ва бошқа объектларда бажарилган қурилиш, реконструкция, капитал таъмирлаш ва эксплуатация (жорий таъмирлаш, сақлаш, қиш мавсумида сақлаш ва кўкаламзорлаштириш) ишлари хажмлари ҳисоботларда ва хакикий харажатлар бухгалтерия хужжатларида тўғри акс эттирилганлиги, шунингдек хом-ашё ва бошқа материалларни амалдаги нормативларга асосан ҳисобдан чиқарилишини текшириш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасидан буюртмачи-ташкилотни сақлаш учун ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан молиявий назоратни амалга ошириш;
мелиоратив дастур доирасида сугориладиган ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирлари учун ажратилган маблағларни куриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишларига мақсадли сарфланиши ҳамда бажарилган ишлар хажмларини ҳисоботларда ва хақиқий харажатларини бухгалтерия хужжатларида тўғри акс эттирилганлиги юзасидан молиявий назоратни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси узуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг мелиоратив техникасини сотиб олиш учун ажратилган (узоқ муддатли имтиёзли лизинг, қарз) маблағларидан мақсадли фойдаланишни текшириш;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан молиявий назоратни амалга ошириш;
фуқароларга пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация ва бошқа тўловларни тўғри тайинланиши, ҳисобланиши, ўз вақтида молиялаштирилиши ва тўланиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш;
ташкилий-ҳуқуқий шаклидан катъий назар ташкилотлардаги фуқароларнинг пенсия йиғмажилдларида мавжуд бўлган иш стажини тасдиқловчи ва иш ҳақи тўғрисидаги хужжатлар тўғрилиги ва хаққонийлигини текшириш;
тиббий-мехнат эксперт комиссиялари хизмати фаолиятини назорат қилиш;
шахсий жамғариб бориладиган пенсия хисобварақларига жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларининг тўғри ва тўлиқ хисоблаб чиқарилиши, ўз вақтида тўланиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банки ва унинг филиалларида фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия хисобварақларидаги маблағларидан мақсадли фойдаланилиши ҳамда фоизлар тўғри хисоблаб чиқарилиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги Бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан молиявий назоратни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Давлат хариди учун қишлоқ хужалиги маҳсулотларини етиштириш ва қишлоқ хужалигини техника билан жихозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси маблағларининг хисоб- китобларга асосланган холда тўлиқ ва ўз вақтида ўтиши ҳамда улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги Оролбуйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси, Республика мақсадли китоб жамғармаси, “Соф ичимлик суви” жамғармаси ва қонун хужжатларига мувофиқ бошқа жамғармалар маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан молиявий назоратни амалга ошириш;
з) ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини куриб чиқиш ҳамда уларнинг ҳуқуклари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш соҳасида:
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шунингдек молиявий назорат объектларининг (давлат молиявий назорати натижалари бўйича эътирозлар) мурожаатларини криб чиқиш (ўрганиш ва текшириш);
келиб тушган ва кўриб чиқилган (ўрганилган, текширилган) мурожаатларини умумлаштириш, тахлил қилиш ва уларнинг натижалари бўйича тегишли чоралар кўриш;
и) молия инспекторы лавозими жорий этилган корхоналарда акциз солиғини тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланиши юзасидан назорат ўрнатиш соҳасида:
молия инспекторлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан рўйхати тасдикланадиган корхоналарда алохида маҳсулот турлари бўйича акциз солиғини тўғри хисобланиши ва ўз вақтида тўланишини назорат қилиш;
акциз солиғи тўланадиган айрим турдаги товарларнинг акциз маркалари билан тўлиқ маркаланиши ва олинган акциз маркалари сонининг ишлаб чиқарилаётган маҳсулот хажмига мувофиклигини таққослаб бориш;
акциз солиғи солинадиган айрим турдаги маҳсулотларни сотилиши бўйича белгиланган тартибларга амал килиниши юзасидан назорат ўрнатиш;
ҳар ойда акциз маркаларининг хақиқатда мавжудлигини хатлаш, шикастланган акциз маркаларини йўқотишга топширишдан олдин уларни сонини бухгалтерия ҳисоботларига мувофиклигини ўрганиш;
ҳақи олдиндан тўланмаган маҳсулотни истеъмолчига юклаб жўнатилиши, акциз солиғи бўйича ҳисобот бузиб курсатилиши, акциз солиғи хисобланиши ва тўланиши ҳамда акциз маркалари билан маркалаш тартибини бузилиши, ўсимлик ёғи корхоналарида тайёр маҳсулот чиқишининг белгиланган нормативлари бажарилмаслиги холлари тўғрисида тегишли чора-тадбирлар кўриш учун ваколатли органларни тезкор хабардор қилиш.
Бош бошқарма ва унинг худудий бошқармалари қонун хужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни хам бажариши мумкин.
З-боб. Бош бошқарма ва унинг худудий бошқармаларининг
ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, банклардан, газначилик булинмаларидан, шунингдек бошқа ташкилотлардан давлат молиявий назоратини амалга ошириш юзасидан зарур бўлган маълумотларни сўраш ва олиш;
назорат объектларининг электрон маълумотлар базаси ва ахборот ресурсларидан фойдаланиш;
бошқа давлат молиявий назорат органлари, вазирлик ва идораларнинг ички аудит ва молиявий назорат хизматлари билан ахборот алмашиш;
Ғазначилик бўлинмаларидан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларидан бюджет тизими бюджетлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси, Молия вазирлиги хузуридаги жамғармалар ва қонун хужжатларига мувофик бошқа жамғармалар маблағларининг ҳаракати тўғрисида маълумотлар сўраш ва олиш;
ёзма сўров асосида давлат молиявий назорати соҳасида Бош бошқармага юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган банк ва тижорат сирини ташкил этувчи бюджет ташкилотлари ҳамда бюджет маблағлари олувчилар ҳақидаги маълумотларни олиш;
Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки филиалларидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия хисобварақларига келиб тушган пенсия бадаллари тўғрисида маълумотларни сўраш ва олиш;
давлат харидлари бўйича савдоларни ўтказувчи ташкилот ва муассасаларнинг махсус ахборот порталидан (ёпик қисмидан) фойдаланиш;
давлат молиявий назоратини амалга оширишда махсус касбий билимларни талаб этадиган масалаларни кўриб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг мутахассисларини эксперт сифатида жалб этиш:
назорат объектининг мансабдор ва бошқа масъул шахслардан молиявий назорат тадбири жараёнида пайдо бўладиган масалалар бўйича тушунтиришлар беришни талаб қилиш;
назорат объекта мансабдор ва бошқа масъул шахсларининг тушунтиришлар бериш ва назорат тадбири натижалари бўйича расмийлаштириладиган хужжатларни имзолашдан бош тортганликлари тўғрисидаги далолатномани тузиш;
зарур холларда, касса ва касса бинолари, омборлар, архивлар ва бошқа биноларни мухрлаш, қалбакилаштириш, сохталаштириш ва бошқа суистеъмолликлар аломатлари аниқланган тақдирда эса назорат объекта тегишли хужжатларини олиб куйиш, шунингдек назорат объекта мансабдор шахсларидан асосий воситалар, товар- моддий бойликлар, пул маблағлари ва хисоб-китобларни хатловдан ўтказилишини талаб қилиш;
давлат молиявий назоратини амалга ошириш жараёнида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш, мақсадсиз ва ноқонуний харажатларни, пул маблағлари ва товар-моддий бойликлар камомадини ундириш, назорат объекта айбдор шахсларини жавобгарликка тортиш юзасидан мажбурий тусга эга тақдимномалар киритиш.
Бош бошқарма ва унинг худудий бошқармалари қонун хужжатларига мувофиқ бошқа хуқуқларга хам эга бўлиши мумкин.
10. Бош бошқарма ва унинг худудий бошқармалари қуйидагиларга мажбур:
ўзига юклатилган вазифа ва функцияларни сифатли бажариш;
давлат молиявий назорати натижаларига доир хужжатларда баён этилган маълумотларнинг ишончлилиги, холислиги ва тўлиқлигини таъминлаш;
давлат сирларининг ҳамда назорат объектларининг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини химоя қилинишини таъминлаш;
худудий бошқармалар томонидан аниқланган характерли ҳуқуқбузарликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош бошқармани хабардор қилиш.
4-боб. Бош бошқарма ва унинг худудий бошқармалари фаолиятини
ташкил этиш
Бош бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси молия вазири томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Ҳудудий бошқармалар бошлиғи ўринбосарлари - булим бошликлари, бош молия инспекторлари ва молия инспекторлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан Бош бошқарманинг худудий бошқармалари бошлиғи тавсияномаси билан Бош бошқарма бошлиғи билан келишилган холда тайинланади.
Худудий бошқармалар бўлим бошлиқлари худудий бошқарма бошлиғи томонидан Бош бошқарма бошлиғи билан келишилган холда тайинланади лавозимидан озод этилади.
Бош бошқарма фаолиятига умумий рахбарликни амалга оширади;
Бош бошқарма ва унинг худудий бошқармалари ходимларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги рахбариятига Бош бошқармага Ўзбекистон Республикаси Мехнат кодексига мувофиқ ходимларни ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш ва бошқа ишга ўтказиш, ходимларни рағбатлантириш ва интизомий жазолар қўллаш бўйича таклифлар киритади;
Ўзбекистон Республикаси Мехнат кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги рахбариятига Бош бошқарманинг худудий бошқармалари бошлиқларини рағбатлантириш ва интизомий жазолар кўллаш бўйича таклифлар киритади;
Бош бошқарманинг худудий бошқармалари фаолияти устидан ташкилий ва услубий рахбарликни ҳамда назоратни амалга оширади;
қонун хужжатларига мувофик бошқа ваколатларни амалга оширади.
Бош бошқарма бошлиғи унга юклатилган вазифа ва функцияларни бажарилиши юзасидан шахсан жавобгар бўлади.
Бош бошқарма бошлиғи биринчи ўринбосари ва ўринбосарининг функционал вазифалари қонун хужжатларига мувофик Ўзбекистон Республикаси молия вазири томонидан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги рахбариятига Бош бошқарманинг худудий бошқармалари бошлиғи ўринбосарлари-бўлим бошлиқлари, бош молия инспекторлари ва молия инспекторларини ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш ва ишдан ишга ўтказиш бўйича таклифлар киритади;
Ўзбекистон Республикаси Мехнат кодексига мувофиқ Бош бошқарманинг худудий бошқармалари ходимларини рағбатлантириш ва уларга интизомий жазолар қўллаш ҳамда хизмат сафарларига юбориш тўғрисида буйруқлар чиқаради;
хатлар ва хизмат гувохномалари, шунингдек молиявий назоратни утказиш ҳуқуқини берувчи бир марталик гувохномалар ва буйруқларни имзолайди;
бошқарма ишларини ташкил этиш ва бошқариш, ўзининг ваколати доирасида бошқарма ходимларига бажарилиши мажбурий бўлган буйруклар чиқаради, уларни ишга тайинлайди, ишдан ишга кўчиради ва эгаллаб турган лавозимидан озод этади (бошлик ўринбосарлари - бўлим бошлиқлари, бўлим бошлиқлари, бош молия инспекторлари ва молия инспекторлари бундан мустасно);
қонун хужжатларига мувофик бошқа ваколатларни амалга оширади.
Худудий бошқармалар бошлиқлари уларга юклатилган вазифа ва функцияларни бажарилиши юзасидан шахсан жавобгар буладилар.
Бош бошқарма ва унинг худудий бошқармалари қонун хужжатларида назарда тутилган холларда режадан ташқари молиявий назоратни амалга ошириши мумкин.
Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналарга молия инспектори лавозими этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар чиқаришга лицензия берилишига караб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Бош бошқарманинг худудий бошқармалари тавсияномасига мувофик жорий этилади, лицензиянинг амал қилиши тухтатилганда ёхуд бекор килинганда ушбу лавозим тугатилади.
Бош молия инспекторлари ва молия инспекторлари Бош бошқарма ва унинг худудий бошқармалари таркибида фаолият юритади, улар билан мехнат шартномаси бир йил муддатга тузилади. Шартнома муддати тугаши билан мехнат шартномаси қонун хужжатларига мувофик янги муддатга кайта тузилиши мумкин.
5-боб. Бош бошқарма ва унинг худудий бошқармалари ходимларининг иш ҳақи ва уларни моддий рағбатлантириш
бажарганлиги ҳамда ишдаги юксак ютуқлари учун бир йўла тўланадиган мукофот тўловлари Ўзбекистон Республикаси молия тизими ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ривожлантириш жамғармаси маблағлари хисобидан амалга оширилади.
б-боб. Якунловчи коидалар
Молия инспекторлари лавозимлари жорий этиладиган корхоналар томонидан молия инспекторлари фаолиятини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар билан таъминланади.
Вазирлар Махкамасининг
2017 йил 24 октябрдаги 870-сон карорига
1-илова
Ўзбекистон Республикаси Хукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
а) 1-банддан «1-иловага мувофик рўйхат бўйича» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 3-банд ўз кучини йуқотган деб ҳисоблансин;
в) 4-банддаги «1-иловада кўрсатиб ўтилган» сўзлари «Молия инспектори лавозимлари жорий этиладиган» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 1-илова ўз кучини йуқотган деб ҳисоблансин.
а) 2-банд қуйидаги тахрирда баён қилинсин:
б) 3-банд уз кучини йўқотган деб хисоблансин;
в) 4-банднинг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
г) 1-илованинг рус тилидаги матни қуйидаги тахрирда баён килинсин:
«Приложение
к постановлению Кабинета Министров
от 23 декабря 1998 г. № 532
ПЕРЕЧЕНЬ
предприятий, на которых вводятся должности
финансовых инспекторов
входящие в состав АО «Узпахтаёг»
Республика Каракалпакстан
Андижанская область
Бухарская область
Джизакская область
Кашкадарьинская область
Навоинская область
Наманганская область
Самаркандская область
Сурхандарьинская область
Сырдарьинская область
Ташкентская область
Ферганская область
Хорезмская область
город Ташкент
II. Предприятия,
входящие в состав АО «Узбекнефтгаз»
Кашкадарьинская область
город Ташкент
Хорезмская область
Бухарская область
Ферганская область
Ташкентская область
входящие в состав АО «Узнефтпродукт»
Республика Каракалпакстан
Андижанская область
Бухарская область
Джизакская область
Кашкадарьинская область
Навоинская область
Наманганская область
Самаркандская область
Сурхандарьинская область
Сырдарьинская область
Ташкентская область
Ферганская область
Хорезмская область
д) 2-илова ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.
Вазирлар Махкамасининг
2017 йил 24 октябрдаги 670-сон қарорига
1-илова
Ўзбекистон Республикаси Хукуматининг ўз кучини йўқотган
деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
|
Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2011 Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft |