o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

Услубий кулланма

26.08.2010

“ Тасдиклайман”

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирининг

биринчи уринбосари

------------------А.В.Алимов

------------------------2010 й-

Дорихона ва даволаш муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2010 йил 29 июнда 2118 – сон билан рўйхатдан ўтган, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2010 йил 18 июндаги 191-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихона муассасалари томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисида» Низомни амалиётда татбиқ этишга доир

УСЛУБИЙ КУЛЛАНМА

Низом Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги ва “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги”ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг1994 йил 6 августдаги 404-сон “Республикада дори-воситалар ва тиббий буюмлар билан таъминлашни ва уларни тақсимлашни яхшилашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва 1999 йил 14 январдаги 18-сон “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимида бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорларига мувофиқ барча даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш, шунингдек дорихона муассасалари томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тартибини белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси фуқароларнинг малакали тиббий хизматдан фойдаланиш хуқуқини кафолатлайди хамда давлатга аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш, соғликни сақлашнинг давлат ва хусусий тизимларини ривожлантириш дастурларини молиявий таъминлаш, инсон саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган фаолиятни рағбатлантириш, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, шуниндек экологик ва санитария-эпидемиологик вазиятни яхшилаш мажбуриятларини юклайди.

Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаролар соғлиқни сақлаш тўғрисида"ги Қонуни ЎзРКонституциясида белгиланган қоидаларни аниқлаштиради ва ривожлантиради, фуқаролар соғлиқни сақлаш принципларини, бу борадаги қонунчилик вазифаларини, Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлаш тизимини ташкил қилишни, тиббий ижтимоий ёрдам кафолатларини, алоҳида аҳоли гуруҳларининг соғлиқни сақлаш борасидаги ҳуқуқларини белгилайди.

Ўзбекистон Республикасининг "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни беморнинг даволаш муассасаси хақида (жойлашган манзили, иш тартиби хақида), муассаса кўрсатадиган хизматлар (пуллик тиббий ҳизматлар руйхати, уларнинг нархи, хизмат кўрсатиш шартлари, алоҳида тоифа фуқаролар учун имтиёзлар, ДПМ жавобгарлиги), дори воситалари (хоссалари, сифати, рецепт ва/ёки рецептсиз дори воситалари бериш, нархи, кафолатлари) хақида ахборотни, шунингдек тиббий ёрдам кўрсатаётган мутахассисларнинг сертификатлари ва малакаси хақидаги маълумотларни олиш хуқуқини кафолатлайди.

Ўзбекистон Республикасининг "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Қонуниасосий турдаги дори воситаларидан фойдаланиш ва уларнинг сифати бўйича давлат кафолатларини белгилайди, Ўзбекистон Республикаси худудида рухсат берилмаган дори воситалари ватиббий мақсадда қўлланиладиган буюмларни қўллашни таъқиқлайди.

Ўзбекистон Республикасининг "Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида"ги Қонунигиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлари айланмаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солади, уларнинг ноқонуний айланмасига қаршилик қилишга, фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилишга ва давлат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 августдаги 404-сонли Қарорининг 1-ИЛОВАсига мувофиқ Республика дорихона муассасаларида дори-воситалари ва тиббий буюмларини сотиш коидалари белгиланган.

Ушбу Қарорга биноан Ўзбекистон Республикасида дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиш билан шуғулланишга фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган дорихона муассасаларига рухсат этилади.

Қайд этиб ўтилган дорихона муассасаларида дори воситалари сотишга фақат махсус фармацевтик маълумотга эга бўлган шахсларга рухсат берилади ва дорихона муассасалари томонидан юридик ва жисмоний шахслардан дори-воситалари ва тиббий буюмларини сифатини тасдиқловчи ҳужжатларсиз дори-воситалари ва тиббий буюмларини қабул килиб олиш таъқиқланган.

Дори воситалари аҳолига шифокорнинг рецепти ва рецептисиз бериш, шунингдек, даволаш-профилактика муассасаларига бериладиган дори-воситалар рўйхати ва уларни бериш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Барча дорихона муассасалари қайси идорага қарашлилиги ва мулкчилик шаклидан қатъий назар белгиланган талабларига амал қилишлари шарт.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан врачнинг рецептисиз беришга рухсат этилган дори-воситаларидан ташқари барча дори-воситалар дорихоналардан фақат меъёрий хужжатларда белгиланган шакллардаги рецептларга кўра берилади.

Даволаш-профилактика муассасалари шифокорларига касалхонада дори-воситалар бўлмаганда стационар даволанишда бўлган беморларга рецепт ёзиб беришга рухсат этилади. Бунда дори накд пулга сотиб олинганлиги ҳақидаги маълумот касаллик тарихига ёзиб қўйилиши шартдир.

Агар рецептда заҳарли, наркотик ва бошқа ингридиентлар қўшилмасидаги кучли таъсир қилувчи воситалар ёзиб берилган бўлса, уларни тайёрланган дори таркибига киритмай алоҳида бериш тақиқланади.

ЎзР ВМ 18.07.2000 й. 276-сон Қарори асосида шифокор томонидан заҳарли ёки кучли таъсир этувчи моддани бир марта қабул қилишдан ортиқча дозада, бу рецептда тегишли равишда расмийлаштирилмай ёзилган бўлса, дорихона ходими дорини бир марталик қабул қилиш учун белгиланган дозанинг ярми миқдорида беришга мажбур.

ЎзР ВМ 20.05.2005 й. 131-сон Қарорига биноан пушти рангдаги махсус рецепт бланкаларида ёзиб берилган гиёҳвандлик дори-дармон воситалари худудий даволаш-профилактика муассасаларига фақат шу мақсадлар учун бириктириб қўйилган дорихоналардан берилади.

ЎзР ВМ 18.07.2000 й. 276-сон Қарори асосида давлат назоратидан ўтказилиши керак бўлган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалари шаҳар (шаҳар, вилоят ёки тумани) доирасида фаолиятнинг тегишли турига рухсатномаси бўлган дорихоналар томонидан уларнинг ҳудудидаги даволаш-профилактика муассасалари рецептлари бўйича берилади.

ЎзР ВМ 18.07.2000 й. 276-сон Қарори асосида таркибида гиёҳванд моддалар бўлган дорилар учун берилган рецептлар - ёзиб берилган кундан бошлаб 7 кун мобайнида, захарли моддалар бўлган дорилар бўйича - 10 кун, барча қолганлари бўйича эса - бир ой мобайнида хақиқий хисобланади.

Шифокор рецептлари бўйича дорихоналардан дори воситаларини бериш нормаси даволашнинг бир курси учун белгиланади.

Фавқулодда ҳолларда (беморнинг шаҳардан жўнаб кетиши, дорихонага мунтаззам қатнашининг иложи йўқлиги ва бошқалар) дорихона ходимларига шифокор томонидан тайинланган дори-дармонни узоқ муддат амалда бўладиган рецептлар бўйича икки ой давомида даволаниш учун зарур бўлган миқдорда бир йўла беришга рухсат этилади.

Тиббий этил спирти буйича Вазирлар Махкамасининг ЎзР ВМ 18.07.2000 й. 276-сон Қарорида қуйидагилар белгиланган:

-амбулаторияга қатнаб даволанадиган узоқ давом этадиган касалга чалинган беморларга шифокорнинг "Махсус кўрсатма бўйича" деб ёзиб кўйилган, имзоланган ва даволаш-профилактика муассасасининг муҳри кўйилган рецептлари бўйича, соф ҳолда - 100 граммгача ҳамда "Компресс қилиш учун" деб ёзиб қўйилган (аралаштириши миқдори кўрсатилган ҳолда) ёки "Терини ишқалаш учун" деб ёзиб қўйилган рецептлар бўйича, ингридиентлар аралашмасида - 100 граммгача;

-тиббиёт мақсадлари учун тиббиёт муассасалари ва ташкилотларига - Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган нормативлар бўйича берилади.

Таркибида заҳарли, гиёхвандлик моддалар ва этил спирти бўлган экстемпорал усулида тайёрланган дориларни беришда беморларга рецепт ўрнига юқори қисмида сариқ йўли ва унда қора шрифтда "Сигнатура" деган ёзув бўлган сигнатура берилади. Тайёр дори-воситаларни беришда зарур бўлган холларда дори-дармонни қўллаш усули кўрсатилган ёрлик илова қилинади.

Узоқ вақт амалда бўладиган рецепт бўйича дори-воситаларни беришда рецепт беморга қайтариб берилади, бунда унинг орқа томонига берилган препаратнинг сони ва берилган сана ёзиб кўйилади. Бемор дорихонага навбатдаги келганда олдинги олинган дори-воситалар ҳақидаги белгилар ҳисобга олинади. Рецептнинг амалда бўлиш муддати тугагач "Рецепт хақиқий эмас" деган тамға босилади ва дорихонада қолдирилади.

ЎзР ВМ 20.05.2005 й. 131-сон Қарори асосида имтиёзли шартларда ёки бепул берилган дори-воситаларнинг рецептлари дорихоналарда уч йил давомида, махсус пушти рангдаги бланклар бўйича берилган дорилар рецептлари - 5 йил, таркибида захарли моддалар, этил спирти бўлган дориларга берилган рецептлар, мияни айнитиб кўйиш қувватига эга бўлган препаратлар ва анаболик воситаларга берилган рецептлар бир йил давомида, бошқа дориларга берилган рецептлар - бир ой давомида сақланиши белгиланган.

Рецептлар сақлаш муддати тугагач йўқ қилинади.

ЎзР ВМ 18.07.2000 й. 276-сон Қарори буйича дорихона муассасалари ва уларнинг ходимлари барча холатларнинг (рецепт асосида ва рецептсиз дори воситаларини бериш) Қоидалар талабларини бузганлик учун конун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортилиш белгиланган.

Шу билан бирга, Республика ҳудудида, мулкчилик шаклларидан қатъий назар, барча дорихона муассасаларида ЎзР ВМ 18.07.2000 й. 276-сон Қарори билан Қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юкланади.

Низомнинг умумий қоидалари

Низом талаблари таркибида гиёҳванд воситалар, психотроп ва заҳарли моддалар бўлган дори воситаларини тайинлаш, қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек уларни дорихона муассасалари томонидан аҳолига рецепт асосида беришга татбиқ этилмайди.

Даволаш профилактика ва дорихона муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2001 йил 29 декабрда 1090 – сон билан рўйхатдан ўтган, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2001 йил 28 ноябрдаги 527-сонли буйруғи билан тасдикланган «Гиёҳванд воситаларини, психотроп моддалари ва прекурсорларни сақлаш, бериш, сотиш, тақсимлаш, хисобини олиб бориш тўғрисида» Низом талаблари таркибида гиёҳванд воситалар, психотроп ва заҳарли моддалар бўлган дори воситаларини тайинлаш, қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек уларни дорихона муассасалари томонидан аҳолига рецепт асосида бериш тартиблари белгиланган .Шу билан бирга, уларни рецепт бланкаларда гиёҳванд воситалари учун ўрнатилган пушти рангли рецепт бланкида ( Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2001 йил 29 декабрда 1090 – сон билан рўйхатдан ўтган, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2001 йил 28 ноябрдаги 527-сонли буйруғи билан Низом талабларида кўрсатилган), психотроп ва заҳарли моддалар бўлган дори воситаларини муассасаларида (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2010 йил 29 июнда 2118 – сон билан рўйхатдан ўтган, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2010 йил 18 июндаги 191-сонли буйруғи билан Низомда)ги рецепт бланкида ёзилади, лекин ёзиш ва расмийлаштириш талаблари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2001 йил 29 декабрда 1090 – сон билан рўйхатдан ўтган, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2001 йил 28 ноябрдаги 527-сонли буйруғи талаблари асосида белгиланган.

Низомнинг дори воситаларини рецепт асосида беришга оид қоидалари имтиёзли шартлар ва бепул рецептлар бўйича дори воситаларини беришга қўлланилмайди.

Энг асосий талаблари –бу даволаш-профилактика муассасаларида Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини тайинлаш, шунингдек сифатсиз дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тақиқланишидир.

Меъёрий хужжжатларда даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларининг тайинланиши ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Дори воситаларини тайинлаш талаблари

Даволаш-профилактика муассасаларида беморларга дори воситаларини тайинлаш Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган ташхис ва даволаш стандартлари асосида бир марталик, кунлик ва курс дозаларини аниқлаш орқали касалликнинг тури, оғирлиги ва хусусиятига ҳамда беморнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда даволовчи шифокор томонидан амалга оширилади.

Шунда беморга тайинланган дори воситалари (дори воситаларининг номи, бир кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги ва бошқалар) унинг тиббий ҳужжатлари (касаллик тарихи, амбулатория картаси, боланинг ривожланиш тарихи ва бошқалар)да қайд қилинади ва бевосита даволовчи шифокор томонидан имзоланади.

Тиббиёт амалиётида полипрагмазия холатларни камайтириш, хатоликни олдини олиш мақсадида қуйидаги ҳолларда беморга дори воситаларини тайинлаш даволаш- профилактика муассасасининг бўлим мудири ёки навбатчи шифокори ёхуд клиник фармакологи билан келишилиши лозим:

беморга бир вақтнинг ўзида беш ва ундан ортиқ дори воситалари тайинланганда;

асосий касалликнинг асоратлари ёки ҳамроҳ касалликлари мавжуд бўлганда.

Шуниндек, шифокорлар томонидан беморларда ножўя таъсири бўлмаслигини таъминлаш мақсадида Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Дори воситаларининг хавфли комбинациялари рўйхатида кўрсатилган дори воситаларининг хавфли комбинациялари мавжуд бўлганда ҳам келишиш керак.

Ушбу ҳолларда тайинланган дори воситалари беморнинг тиббий ҳужжатларида қайд этилиши ва ушбу тиббий ҳужжатлар бевосита даволовчи шифокор ҳамда даволаш- профилактика муассасасининг бўлим мудири ёки навбатчи шифокори ёхуд клиник фармакологи томонидан ҳам имзоланиши лозим.

Вазирлар Махкамаси Қарорларида белгилангандек даволовчи шифокор даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда даволанаётган беморга ушбу муассасада мавжуд бўлмаган дори воситаларини тайинлаши мумкин.

Шуни таъкидлаш лозимки, даволаш-профилактика муассасасининг даволовчи шифокори томонидан дори воситалари рецепт асосида тайинланганда, рецептда шифокорнинг фармацевт ходимга дори воситасининг таркиби, шакли, уни тайёрлаш ва бериш ҳақидаги ёзма кўрсатмаси лотин тилида, дори воситаларини қўллаш усули эса ўзбек ёки рус тилида кўрсатилиши шарт.

Барча рецептларда, албатта - беморга унинг ёши, дори воситасининг савдо номи билан патентланмаган халқаро ёки кимёвий номи, мураккаб таркибли дори воситалари учун савдо номи, дори воситаси экстемпорал усулида тайёрланганида унинг таркибига кирувчи дори воситаларининг номлари, шунингдек уларнинг дозаси, даврийлиги, қабул қилиш вақти ва давомийлиги, озиқ-овқат билан ўзаро таъсирлашувчи дори воситалари (овқатдан олдин, овқатланиш вақтида, овқатдан кейин) кўрсатилган ҳолда Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклдаги рецепт бланкига мувофиқ берилади.

Бунда рецептда тайинланган дори воситалари (дори воситаларининг номи, бир кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги ва бошқалар) рецептнинг йиртма корешогида ҳам бир-биридан фарқланмайдиган ҳолатда кўрсатилиши шарт.

Рецептни расмийлаштиришда Низомнинг 3-иловасида келтирилган Асосий рецептура қисқартмаларидан фойдаланиш мумкин.

Лекин рецептда айнан қандай дори воситаси ёзилганлигини аниқлашда адаштирувчи ингредиентларнинг номига яқин қисқартмаларни ёзишга йўл қўйилмайди.

Барча даволаш-профилактика муассасасидаги даволовчи шифокорларга рецепт бланклари ушбу муассаса раҳбарининг буйруғи билан тайинланадиган жавобгар шахс томонидан, дам олиш ва байрам кунлари ҳамда тунги вақтларда эса даволаш-профилактика муассасасининг масъул навбатчи шифокори томонидан берилади.

Рецепт бланкларининг ҳисоби (улар бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларига сотиб олинади) Низомнинг 4-иловасида келтирилган даволаш-профилактика муассасаларида рецепт бланкларини беришни қайд қилиш журналига мувофиқ юритилади.

Бунда агар рецепт Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан берилса уларнинг юқори қисми чап бурчагида даволаш-профилактика муассасасининг номи ва манзили тегишли штамп қўйилган ҳолда кўрсатилиши, хусусий даволаш-профилактика муассасалари томонидан берилганда эса қўшимча равишда рецептнинг юқори қисми ўнг бурчагида ушбу муассасанинг фаолият кўрсатиши бўйича берилган лицензиянинг тартиб рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати ҳам кўрсатилади.

Умуман рецептда “Ичиш учун”, “Маълум”, “Қоида тариқасида” ва бошқа шу каби белгилардан фойдаланиш ман этилади.

Шу билан бирга рецептда суюқ дорилар миқдори миллилитр ва томчиларда, қолган моддалар эса граммларда ёзилади.

Шифокорлар томонидан рецепт бланкида кўрсатилган катаклар аниқ ва тушунарли тарзда тўлдирилади, унда ўчириш ва тузатишларга йўл қўйилмаслиги лозим.

Ҳамма рецептлар даволовчи шифокорнинг имзоси ва шахсий муҳри билан тасдиқланиши лозим. Бунда Низомда белгиланган ўлчамлари - даволовчи шифокор шахсий муҳрининг ташқи айлана диаметри 20 мм, кичик айлана диаметри 10 мм, айланалар орасидаги масофа 3 мм ва кичик айлана ичидаги чизиқ узунлиги 8 мм бўлиши ҳамда катта айлана ичида даволовчи шифокорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, кичик айлана ичидаги чизиқда “шифокор” сўзи ёзилади. Ёзувлар лотин алифбосида билан кўрсатилади.

Ёзилган рецепт уни берган даволовчи шифокорнинг имзоси билан тасдиқланган кундан бошлаб бир ой мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.

Баъзи холларда (сурункали кўз касаллиги) касаллиги сурункали бўлган беморлар учун амбулатория шароитида тайёр дори воситаларига ва экстемпорал усулида тайёрланадиган дори воситаларига рецепт берилганда, даволовчи шифокор томонидан истисно тариқасида уни амал қилиш муддати бир йилгача белгиланишига рухсат этилади, миқдорий буюм ҳисобида турувчи анаболик фаолликка эга бўлган ҳамда таркибида спирт сақловчи экстемпорал усулида тайёрланувчи дори воситалари бундан мустасно.

Касаллиги сурункали бўлган беморларга амал қилиш муддати бир йилгача бўлган рецептлар берилганда, даволовчи шифокор томонидан уни амал қилиш муддати ва дорихона муассасасидан дори воситаларини бериш даврийлиги (ҳар ҳафта, ҳар ой ва бошқалар) кўрсатилиши шарт.

Стационар даволаш-профилактика муассасасида даволанган беморга амбулатория шароитида даволанишни давом эттириш зарур бўлган ҳолларда рецепт амбулатория-поликлиника муассасасининг шифокори томонидан беморнинг тиббий ҳужжатларидан олинган кўчирмасидаги даволовчи шифокорнинг амбулатория шароитида дори воситасининг қўлланилиши хақидаги тавсиясига асосан берилади.

Беморларга наркоз воситаси сифатида ишлатиладиган дори воситаларига рецепт ёзиб бериш тақиқланади.

Баъзи холларда беморга бир вактда бир-бирига зид бўлган дори воситалар тайинланланиши олдини олиш мақсадида, Низомнинг 5-иловасига мувофиқ бир-бирига номутаносиб дори воситалари рўйхати кўрсатилган.

Даволаш-профилактика муассасаларида беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиблари

Даволаш профилактика муассасаларида бемордан
дори воситаларини қабул қилиштартиби.

Даволаш-профилактика муассасалари томонидан стационар шароитида даволанаётган бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар)нинг дори воситалари Низомда кўрсатилган шартларга мувофиқ

(тўлдирилган корешоги мавжудлиги, ушбу дори воситалари рецептнинг йиртма корешогида кўрсатилган дори воситалари билан ўзаро мувофиқлиги, шу жумладан дори воситасининг кўрсатилган яроқлилик муддати, бирламчи ва иккиламчи ўрамнинг бутунлиги ва ташқи кўриниши текширилади ҳамда текшириш натижаларига кўра) қабул қилиниши мумкин.

Даволаш-профилактика муассасасининг даволовчи шифокори томонидан беморга берилган рецепт корешоги ва дори воситалари қабул қилиб олинаётганда ушбу дори воситаларини қўллаш мумкинлиги ҳақидаги хулосага келинса, текширилган дори воситаларининг қайд этиб ўтилган барча хусусиятлари беморнинг тиббий ҳужжатларида қайд этилади ва рецептнинг йиртма корешоги беморнинг тиббий ҳужжатига тикилади.

Бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар) томонидан даволовчи шифоркорга дори воситалари билан биргаликда рецептнинг йиртма корешоги тақдим этилмаса ёки унда Низомда кўрсатилган маълумотлар қайд этилмаган бўлса, даволаш-профилактика муассасасининг даволовчи шифокори томонидан дори воситаларини қабул қилиш тақиқланади.

Баъзи холларда рецептнинг йиртма корешоги бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар) томонидан йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, бемор дори воситалари олинган дорихона муассасасига мурожаат этиб, уларда сақланаётган рецептдан ўз ҳисобидан кўчирма нусхасини олишга ҳақли.

Бунда дори воситаларини берган дорихона муассасаси ўзида сақланаётган рецептнинг нусхасини ўз муҳри билан тасдиқлаб беради ва ушбу рецепт нусхаси рецептнинг йиртма корешоги кучига эга бўлади.

Даволаш-профилактика муассасаларида беморнинг дори воситаларини сақлаш тартиби

Даволаш-профилактика муассасаларида амбулатор шароитида даволанаётган беморлар (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар) томонидан олиб келинган дори воситалари уларнинг ўзларида сақланади ва керак пайтда муолажа килинади.

Даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитида даволанаётган беморлар (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар) томонидан олиб келинган ва алоҳида сақлаш шароитларини талаб этмайдиган дори воситалари улар жойлаштирилган хонада (тумбаларда), алоҳида сақлаш шароитларини талаб этадиган дори воситалари эса ушбу муассасанинг муолажа хонасида (музлатгичда) сақланади.

Даволаш-профилактика муассасаларида беморнинг дори воситаларини қўллаш тартиби

Даволаш-профилактика муассасалари томонидан бевосита бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар) томонидан олиб келинган дори воситалари белгиланган тартибда қабул қилиб олинганидан сўнг қўлланилади ( тиббиёт амалиётида қўлланилиши учун йўриқнома буйича).

Даволаш-профилактика муассасасида даволанувчи беморга дори воситалари даволовчи шифокор томонидан тайинланган усулда ҳар бир дори воситаси учун белгиланган тиббиёт амалиётида қўлланиш йўриқномасига асосан ушбу муассасанинг ҳамшираси томонидан қўлланилади.

Дорихона муасса салари томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тартиби

Дорихона муассасаларидан дори воситалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги даволаш-профилактика муассасаларининг даволовчи шифокорлари томонидан ушбу Низомда белгиланган тартибда ёзилган рецептларга кўра берилади, шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситалари бундан мустасно.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2010 йил 13 январда 2062 – сон билан рўйхатдан ўтган, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 21 декабрь 371-сонли буйруғи билан тасдикланган «Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг руйхатини тасдиклаш тўғрисида” буйруқда 1230 турдаги савдо номлари билан дори воситалари кирган. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикасида руйхатдан ўтган ва дорихоналардан шифокор рецептисиз бериладиган дори воситаларининг худди шу таркибидаги таъсир қилувчи моддалари ва дори шаклига, дозасига эга бўлган дори воситалари ҳам киради.

Шифокор рецептисиз бериладиган дори воситаларининг барча инъекцион дори шакллари рецепт бўйича берилади.

Дори воситаларининг ўрамлари, қўллаш бўйича йўриқномалари, илова-варақаларида бериш учун кўрсатилган тартибидан қатъий назар, дори воситаларини беришда ушбу руйхатга амал килиниши керак.

Бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар) томонидан дорихона муассасаларидан қайта олинадиган дори воситалари учун янги рецепт тақдим этилиши шарт.

Дорихона муассасасидан бериладиган дори воситалари рецептда ёзилган дори воситаларининг миқдори ва дозасига мос келиши лозим.

Рецептда савдо номи билан тайинланган дори воситаси дорихонада мавжуд бўлмаган ҳолларда ушбу дори воситасининг халқаро патентланмаган номига асосан бошқа савдо номига эга бўлган дори воситасига синонимик алмаштирилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 августдаги 404-сон “Республикада дори-воситалар ва тиббий буюмлар билан таъминлашни ва уларни тақсимлашни яхшилашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, дорихона муассасалари томонидан рецепт асосида дори воситалари берилганда рецепт ушбу муассасанинг фармацевт ходими томонидан олиб қолинади, экстемпорал усулида тайёрланиб берилган дори воситалари эса қўшимча равишда мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган дорихона муассасасида рецептларни қайд этиш журналига киритилади.

Дорихона муассасасининг фармацевт ходими томонидан рецепт олиб қолинганда унинг йиртма корешогига берилган дори воситаларининг номи ва серия рақамлари киритилади ва унинг фамилияси, исми, отасининг исми ёзилиб, имзоси ҳамда дорихона муассасасининг штампи қўйилган ҳолда бемор (беморнинг қариндошлари ёки ишончли вакиллари)га даволовчи шифокорга тақдим қилишлик учун берилади.

Дорихона муассасаси томонидан дори воситалари “стикер” ёки дори воситаси ҳақида тўлиқ маълумот (дорихона муассасасининг номи, дори воситасининг номи ва серия рақами)га эга бўлган товар чеки билан берилганда рецептнинг йиртма корешогини тўлдириш талаб этилмайди.

Дорихона муассасаси томонидан амал қилиш муддати бир йилгача бўлган рецептлар асосида дори воситалари берилганида, рецептнинг орқа қисмида дори воситасининг миқдори ва берилган санаси кўрсатилади, рецептнинг йиртма корешогида эса дори воситаларининг номи, серия рақамларини кўрсатган ҳолда дорихона муассасасининг штампи қўйилади ва бу ҳақда дорихона муассасалари учун рецептларни қайд этиш журналига қайд қилинади.

Бунда бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар)нинг дорихона муассасасига навбатдаги мурожаатида олдинги олинган дори воситалари тўғрисидаги ёзувни эътиборга олган ҳолда навбатдаги дори воситаларини ўз муддатида берилишига алоҳида эътибор қаратилиши шарт.

Бир йилгача амал қиладиган рецептларнинг муддати тугаганида рецепт асосида охирги дори воситасини берган дорихона муассасаси томонидан “Рецепт ҳақиқий эмас” штампи босилади ва ушбу муассасада олиб қолинади. Бунда рецептнинг йиртма корешогига ушбу Низомда кўрсатилган маълумотлар киритилган ҳолда бемор (беморнинг қариндошлари ёки ишончли вакиллари)га даволовчи шифокорга тақдим қилишлик учун қайтариб берилади.

Рецептда ушбу Низомга зид равишда расмийлаштирилган ёки бир-бирига номутаносиб дори воситалари кўрсатилган бўлса, дорихона муассасаси томонидан унга “Рецепт ҳақиқий эмас” штампи босилади ва бекор қилинади. Бунда бекор қилинган рецепт ҳақидаги маълумотлар ушбу Низомнинг 7-иловасида келтирилган Дорихона муассасасида нотўғри ёзиб берилган рецептларни ҳисобга олиш журналида қайд этилади ва рецептни берган даволаш-профилактика муассасасининг раҳбарига нотўғри ёзилган рецептлар тўғрисида хабар берилади.

Рецепт бланкларини сақлаш ва йўқ қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 августдаги 404-сон “Республикада дори-воситалар ва тиббий буюмлар билан таъминлашни ва уларни тақсимлашни яхшилашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ амалга оширилади.




Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2024 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 200-92-22
Fax.: +998 (71) 200-92-22
e-mail:
info@mednetsoft.uz