o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

Услубий кулланма

26.08.2010

Даволаш-профилактика муассасаларида беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиблари

Даволаш профилактика муассасаларида бемордан
дори воситаларини қабул қилиштартиби.

Даволаш-профилактика муассасалари томонидан стационар шароитида даволанаётган бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар)нинг дори воситалари Низомда кўрсатилган шартларга мувофиқ

(тўлдирилган корешоги мавжудлиги, ушбу дори воситалари рецептнинг йиртма корешогида кўрсатилган дори воситалари билан ўзаро мувофиқлиги, шу жумладан дори воситасининг кўрсатилган яроқлилик муддати, бирламчи ва иккиламчи ўрамнинг бутунлиги ва ташқи кўриниши текширилади ҳамда текшириш натижаларига кўра) қабул қилиниши мумкин.

Даволаш-профилактика муассасасининг даволовчи шифокори томонидан беморга берилган рецепт корешоги ва дори воситалари қабул қилиб олинаётганда ушбу дори воситаларини қўллаш мумкинлиги ҳақидаги хулосага келинса, текширилган дори воситаларининг қайд этиб ўтилган барча хусусиятлари беморнинг тиббий ҳужжатларида қайд этилади ва рецептнинг йиртма корешоги беморнинг тиббий ҳужжатига тикилади.

Бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар) томонидан даволовчи шифоркорга дори воситалари билан биргаликда рецептнинг йиртма корешоги тақдим этилмаса ёки унда Низомда кўрсатилган маълумотлар қайд этилмаган бўлса, даволаш-профилактика муассасасининг даволовчи шифокори томонидан дори воситаларини қабул қилиш тақиқланади.

Баъзи холларда рецептнинг йиртма корешоги бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар) томонидан йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, бемор дори воситалари олинган дорихона муассасасига мурожаат этиб, уларда сақланаётган рецептдан ўз ҳисобидан кўчирма нусхасини олишга ҳақли.

Бунда дори воситаларини берган дорихона муассасаси ўзида сақланаётган рецептнинг нусхасини ўз муҳри билан тасдиқлаб беради ва ушбу рецепт нусхаси рецептнинг йиртма корешоги кучига эга бўлади.

Даволаш-профилактика муассасаларида беморнинг дори воситаларини сақлаш тартиби

Даволаш-профилактика муассасаларида амбулатор шароитида даволанаётган беморлар (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар) томонидан олиб келинган дори воситалари уларнинг ўзларида сақланади ва керак пайтда муолажа килинади.

Даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитида даволанаётган беморлар (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар) томонидан олиб келинган ва алоҳида сақлаш шароитларини талаб этмайдиган дори воситалари улар жойлаштирилган хонада (тумбаларда), алоҳида сақлаш шароитларини талаб этадиган дори воситалари эса ушбу муассасанинг муолажа хонасида (музлатгичда) сақланади.

Даволаш-профилактика муассасаларида беморнинг дори воситаларини қўллаш тартиби

Даволаш-профилактика муассасалари томонидан бевосита бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар) томонидан олиб келинган дори воситалари белгиланган тартибда қабул қилиб олинганидан сўнг қўлланилади ( тиббиёт амалиётида қўлланилиши учун йўриқнома буйича).

Даволаш-профилактика муассасасида даволанувчи беморга дори воситалари даволовчи шифокор томонидан тайинланган усулда ҳар бир дори воситаси учун белгиланган тиббиёт амалиётида қўлланиш йўриқномасига асосан ушбу муассасанинг ҳамшираси томонидан қўлланилади.

Дорихона муасса салари томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тартиби

Дорихона муассасаларидан дори воситалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги даволаш-профилактика муассасаларининг даволовчи шифокорлари томонидан ушбу Низомда белгиланган тартибда ёзилган рецептларга кўра берилади, шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситалари бундан мустасно.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2010 йил 13 январда 2062 – сон билан рўйхатдан ўтган, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 21 декабрь 371-сонли буйруғи билан тасдикланган «Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг руйхатини тасдиклаш тўғрисида” буйруқда 1230 турдаги савдо номлари билан дори воситалари кирган. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикасида руйхатдан ўтган ва дорихоналардан шифокор рецептисиз бериладиган дори воситаларининг худди шу таркибидаги таъсир қилувчи моддалари ва дори шаклига, дозасига эга бўлган дори воситалари ҳам киради.

Шифокор рецептисиз бериладиган дори воситаларининг барча инъекцион дори шакллари рецепт бўйича берилади.

Дори воситаларининг ўрамлари, қўллаш бўйича йўриқномалари, илова-варақаларида бериш учун кўрсатилган тартибидан қатъий назар, дори воситаларини беришда ушбу руйхатга амал килиниши керак.

Бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар) томонидан дорихона муассасаларидан қайта олинадиган дори воситалари учун янги рецепт тақдим этилиши шарт.

Дорихона муассасасидан бериладиган дори воситалари рецептда ёзилган дори воситаларининг миқдори ва дозасига мос келиши лозим.

Рецептда савдо номи билан тайинланган дори воситаси дорихонада мавжуд бўлмаган ҳолларда ушбу дори воситасининг халқаро патентланмаган номига асосан бошқа савдо номига эга бўлган дори воситасига синонимик алмаштирилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 августдаги 404-сон “Республикада дори-воситалар ва тиббий буюмлар билан таъминлашни ва уларни тақсимлашни яхшилашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, дорихона муассасалари томонидан рецепт асосида дори воситалари берилганда рецепт ушбу муассасанинг фармацевт ходими томонидан олиб қолинади, экстемпорал усулида тайёрланиб берилган дори воситалари эса қўшимча равишда мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган дорихона муассасасида рецептларни қайд этиш журналига киритилади.

Дорихона муассасасининг фармацевт ходими томонидан рецепт олиб қолинганда унинг йиртма корешогига берилган дори воситаларининг номи ва серия рақамлари киритилади ва унинг фамилияси, исми, отасининг исми ёзилиб, имзоси ҳамда дорихона муассасасининг штампи қўйилган ҳолда бемор (беморнинг қариндошлари ёки ишончли вакиллари)га даволовчи шифокорга тақдим қилишлик учун берилади.

Дорихона муассасаси томонидан дори воситалари “стикер” ёки дори воситаси ҳақида тўлиқ маълумот (дорихона муассасасининг номи, дори воситасининг номи ва серия рақами)га эга бўлган товар чеки билан берилганда рецептнинг йиртма корешогини тўлдириш талаб этилмайди.

Дорихона муассасаси томонидан амал қилиш муддати бир йилгача бўлган рецептлар асосида дори воситалари берилганида, рецептнинг орқа қисмида дори воситасининг миқдори ва берилган санаси кўрсатилади, рецептнинг йиртма корешогида эса дори воситаларининг номи, серия рақамларини кўрсатган ҳолда дорихона муассасасининг штампи қўйилади ва бу ҳақда дорихона муассасалари учун рецептларни қайд этиш журналига қайд қилинади.

Бунда бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар)нинг дорихона муассасасига навбатдаги мурожаатида олдинги олинган дори воситалари тўғрисидаги ёзувни эътиборга олган ҳолда навбатдаги дори воситаларини ўз муддатида берилишига алоҳида эътибор қаратилиши шарт.

Бир йилгача амал қиладиган рецептларнинг муддати тугаганида рецепт асосида охирги дори воситасини берган дорихона муассасаси томонидан “Рецепт ҳақиқий эмас” штампи босилади ва ушбу муассасада олиб қолинади. Бунда рецептнинг йиртма корешогига ушбу Низомда кўрсатилган маълумотлар киритилган ҳолда бемор (беморнинг қариндошлари ёки ишончли вакиллари)га даволовчи шифокорга тақдим қилишлик учун қайтариб берилади.

Рецептда ушбу Низомга зид равишда расмийлаштирилган ёки бир-бирига номутаносиб дори воситалари кўрсатилган бўлса, дорихона муассасаси томонидан унга “Рецепт ҳақиқий эмас” штампи босилади ва бекор қилинади. Бунда бекор қилинган рецепт ҳақидаги маълумотлар ушбу Низомнинг 7-иловасида келтирилган Дорихона муассасасида нотўғри ёзиб берилган рецептларни ҳисобга олиш журналида қайд этилади ва рецептни берган даволаш-профилактика муассасасининг раҳбарига нотўғри ёзилган рецептлар тўғрисида хабар берилади.

Рецепт бланкларини сақлаш ва йўқ қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 августдаги 404-сон “Республикада дори-воситалар ва тиббий буюмлар билан таъминлашни ва уларни тақсимлашни яхшилашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ амалга оширилади.




Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2024 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 200-92-22
Fax.: +998 (71) 200-92-22
e-mail:
info@mednetsoft.uz