o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

Услубий кулланма

26.08.2010

Низомнинг умумий қоидалари

Низом талаблари таркибида гиёҳванд воситалар, психотроп ва заҳарли моддалар бўлган дори воситаларини тайинлаш, қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек уларни дорихона муассасалари томонидан аҳолига рецепт асосида беришга татбиқ этилмайди.

Даволаш профилактика ва дорихона муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2001 йил 29 декабрда 1090 – сон билан рўйхатдан ўтган, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2001 йил 28 ноябрдаги 527-сонли буйруғи билан тасдикланган «Гиёҳванд воситаларини, психотроп моддалари ва прекурсорларни сақлаш, бериш, сотиш, тақсимлаш, хисобини олиб бориш тўғрисида» Низом талаблари таркибида гиёҳванд воситалар, психотроп ва заҳарли моддалар бўлган дори воситаларини тайинлаш, қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек уларни дорихона муассасалари томонидан аҳолига рецепт асосида бериш тартиблари белгиланган .Шу билан бирга, уларни рецепт бланкаларда гиёҳванд воситалари учун ўрнатилган пушти рангли рецепт бланкида ( Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2001 йил 29 декабрда 1090 – сон билан рўйхатдан ўтган, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2001 йил 28 ноябрдаги 527-сонли буйруғи билан Низом талабларида кўрсатилган), психотроп ва заҳарли моддалар бўлган дори воситаларини муассасаларида (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2010 йил 29 июнда 2118 – сон билан рўйхатдан ўтган, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2010 йил 18 июндаги 191-сонли буйруғи билан Низомда)ги рецепт бланкида ёзилади, лекин ёзиш ва расмийлаштириш талаблари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2001 йил 29 декабрда 1090 – сон билан рўйхатдан ўтган, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2001 йил 28 ноябрдаги 527-сонли буйруғи талаблари асосида белгиланган.

Низомнинг дори воситаларини рецепт асосида беришга оид қоидалари имтиёзли шартлар ва бепул рецептлар бўйича дори воситаларини беришга қўлланилмайди.

Энг асосий талаблари –бу даволаш-профилактика муассасаларида Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини тайинлаш, шунингдек сифатсиз дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тақиқланишидир.

Меъёрий хужжжатларда даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларининг тайинланиши ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Дори воситаларини тайинлаш талаблари

Даволаш-профилактика муассасаларида беморларга дори воситаларини тайинлаш Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган ташхис ва даволаш стандартлари асосида бир марталик, кунлик ва курс дозаларини аниқлаш орқали касалликнинг тури, оғирлиги ва хусусиятига ҳамда беморнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда даволовчи шифокор томонидан амалга оширилади.

Шунда беморга тайинланган дори воситалари (дори воситаларининг номи, бир кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги ва бошқалар) унинг тиббий ҳужжатлари (касаллик тарихи, амбулатория картаси, боланинг ривожланиш тарихи ва бошқалар)да қайд қилинади ва бевосита даволовчи шифокор томонидан имзоланади.

Тиббиёт амалиётида полипрагмазия холатларни камайтириш, хатоликни олдини олиш мақсадида қуйидаги ҳолларда беморга дори воситаларини тайинлаш даволаш- профилактика муассасасининг бўлим мудири ёки навбатчи шифокори ёхуд клиник фармакологи билан келишилиши лозим:

беморга бир вақтнинг ўзида беш ва ундан ортиқ дори воситалари тайинланганда;

асосий касалликнинг асоратлари ёки ҳамроҳ касалликлари мавжуд бўлганда.

Шуниндек, шифокорлар томонидан беморларда ножўя таъсири бўлмаслигини таъминлаш мақсадида Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Дори воситаларининг хавфли комбинациялари рўйхатида кўрсатилган дори воситаларининг хавфли комбинациялари мавжуд бўлганда ҳам келишиш керак.

Ушбу ҳолларда тайинланган дори воситалари беморнинг тиббий ҳужжатларида қайд этилиши ва ушбу тиббий ҳужжатлар бевосита даволовчи шифокор ҳамда даволаш- профилактика муассасасининг бўлим мудири ёки навбатчи шифокори ёхуд клиник фармакологи томонидан ҳам имзоланиши лозим.

Вазирлар Махкамаси Қарорларида белгилангандек даволовчи шифокор даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда даволанаётган беморга ушбу муассасада мавжуд бўлмаган дори воситаларини тайинлаши мумкин.

Шуни таъкидлаш лозимки, даволаш-профилактика муассасасининг даволовчи шифокори томонидан дори воситалари рецепт асосида тайинланганда, рецептда шифокорнинг фармацевт ходимга дори воситасининг таркиби, шакли, уни тайёрлаш ва бериш ҳақидаги ёзма кўрсатмаси лотин тилида, дори воситаларини қўллаш усули эса ўзбек ёки рус тилида кўрсатилиши шарт.

Барча рецептларда, албатта - беморга унинг ёши, дори воситасининг савдо номи билан патентланмаган халқаро ёки кимёвий номи, мураккаб таркибли дори воситалари учун савдо номи, дори воситаси экстемпорал усулида тайёрланганида унинг таркибига кирувчи дори воситаларининг номлари, шунингдек уларнинг дозаси, даврийлиги, қабул қилиш вақти ва давомийлиги, озиқ-овқат билан ўзаро таъсирлашувчи дори воситалари (овқатдан олдин, овқатланиш вақтида, овқатдан кейин) кўрсатилган ҳолда Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклдаги рецепт бланкига мувофиқ берилади.

Бунда рецептда тайинланган дори воситалари (дори воситаларининг номи, бир кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги ва бошқалар) рецептнинг йиртма корешогида ҳам бир-биридан фарқланмайдиган ҳолатда кўрсатилиши шарт.

Рецептни расмийлаштиришда Низомнинг 3-иловасида келтирилган Асосий рецептура қисқартмаларидан фойдаланиш мумкин.

Лекин рецептда айнан қандай дори воситаси ёзилганлигини аниқлашда адаштирувчи ингредиентларнинг номига яқин қисқартмаларни ёзишга йўл қўйилмайди.

Барча даволаш-профилактика муассасасидаги даволовчи шифокорларга рецепт бланклари ушбу муассаса раҳбарининг буйруғи билан тайинланадиган жавобгар шахс томонидан, дам олиш ва байрам кунлари ҳамда тунги вақтларда эса даволаш-профилактика муассасасининг масъул навбатчи шифокори томонидан берилади.

Рецепт бланкларининг ҳисоби (улар бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларига сотиб олинади) Низомнинг 4-иловасида келтирилган даволаш-профилактика муассасаларида рецепт бланкларини беришни қайд қилиш журналига мувофиқ юритилади.

Бунда агар рецепт Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан берилса уларнинг юқори қисми чап бурчагида даволаш-профилактика муассасасининг номи ва манзили тегишли штамп қўйилган ҳолда кўрсатилиши, хусусий даволаш-профилактика муассасалари томонидан берилганда эса қўшимча равишда рецептнинг юқори қисми ўнг бурчагида ушбу муассасанинг фаолият кўрсатиши бўйича берилган лицензиянинг тартиб рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати ҳам кўрсатилади.

Умуман рецептда “Ичиш учун”, “Маълум”, “Қоида тариқасида” ва бошқа шу каби белгилардан фойдаланиш ман этилади.

Шу билан бирга рецептда суюқ дорилар миқдори миллилитр ва томчиларда, қолган моддалар эса граммларда ёзилади.

Шифокорлар томонидан рецепт бланкида кўрсатилган катаклар аниқ ва тушунарли тарзда тўлдирилади, унда ўчириш ва тузатишларга йўл қўйилмаслиги лозим.

Ҳамма рецептлар даволовчи шифокорнинг имзоси ва шахсий муҳри билан тасдиқланиши лозим. Бунда Низомда белгиланган ўлчамлари - даволовчи шифокор шахсий муҳрининг ташқи айлана диаметри 20 мм, кичик айлана диаметри 10 мм, айланалар орасидаги масофа 3 мм ва кичик айлана ичидаги чизиқ узунлиги 8 мм бўлиши ҳамда катта айлана ичида даволовчи шифокорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, кичик айлана ичидаги чизиқда “шифокор” сўзи ёзилади. Ёзувлар лотин алифбосида билан кўрсатилади.

Ёзилган рецепт уни берган даволовчи шифокорнинг имзоси билан тасдиқланган кундан бошлаб бир ой мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.

Баъзи холларда (сурункали кўз касаллиги) касаллиги сурункали бўлган беморлар учун амбулатория шароитида тайёр дори воситаларига ва экстемпорал усулида тайёрланадиган дори воситаларига рецепт берилганда, даволовчи шифокор томонидан истисно тариқасида уни амал қилиш муддати бир йилгача белгиланишига рухсат этилади, миқдорий буюм ҳисобида турувчи анаболик фаолликка эга бўлган ҳамда таркибида спирт сақловчи экстемпорал усулида тайёрланувчи дори воситалари бундан мустасно.

Касаллиги сурункали бўлган беморларга амал қилиш муддати бир йилгача бўлган рецептлар берилганда, даволовчи шифокор томонидан уни амал қилиш муддати ва дорихона муассасасидан дори воситаларини бериш даврийлиги (ҳар ҳафта, ҳар ой ва бошқалар) кўрсатилиши шарт.

Стационар даволаш-профилактика муассасасида даволанган беморга амбулатория шароитида даволанишни давом эттириш зарур бўлган ҳолларда рецепт амбулатория-поликлиника муассасасининг шифокори томонидан беморнинг тиббий ҳужжатларидан олинган кўчирмасидаги даволовчи шифокорнинг амбулатория шароитида дори воситасининг қўлланилиши хақидаги тавсиясига асосан берилади.

Беморларга наркоз воситаси сифатида ишлатиладиган дори воситаларига рецепт ёзиб бериш тақиқланади.

Баъзи холларда беморга бир вактда бир-бирига зид бўлган дори воситалар тайинланланиши олдини олиш мақсадида, Низомнинг 5-иловасига мувофиқ бир-бирига номутаносиб дори воситалари рўйхати кўрсатилган.



Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2024 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 200-92-22
Fax.: +998 (71) 200-92-22
e-mail:
info@mednetsoft.uz